Latest news

14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  3 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5

“Хуш келибсан чемпион”. Игуаин Майамига етиб борди News

“Хуш келибсан чемпион”. Игуаин Майамига етиб борди

Ҳужумчи Гонсало Игуаин Майамига учиб борди ва яқин вақт ичида “Интер Майами” клуби билан шартнома тузади.

“Чемпион ва жаҳон даражасидаги ҳужумчи Гонсало Игуаинга хуш келибсан деймиз”, дея  Твиттердаги саҳифасида пост қолдирди футболчини аэропортда кутиб олган клуб бошқарув кенгаши аъзоси Хорхе Мас.

Илгарироқ Игуаин “Ювентус” билан келишувни бекор қилиб, эркин агент сифатида АҚШ клуби сафига келиб қўшилиши хабар қилинганди.

32 ёшли ҳужумчи “Ювентус” сафида 149 та учрашувда майдонга тушиб, 66 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. “Кекса сеньора” сафида у уч карра Италия чемпиони ва икки бор мамлакат кубогида ғолиб чиқди. 

Футболчининг янги клуби билан шартномаси 2021 йилги мавсум сўнгига қадар  тузилди. Transfermarket нашри унинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган. Ҳужумчига шунингдек, “Ньюкасл” ва “Фулхэм” клублари ҳам қизиқиш билдиришганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика