Latest news

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  0 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  41 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади" News

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади"

Сўнги йилларда миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлган эътибор янада ортмоқда.

Хусусан, Яйпаннинг "Турон" клуби ҳам жорий мавсумдан аёллар жамоасини ташкил этди. U-16 аёллар чемпионатида иштирок этган жамоа мусобақанинг якуний финал босқичига қадар етиб борди. Шу ва бошқа мавзуларда сайтимиз мухбири "Турон" W (U-16) жамоаси ёрдамчи мураббийи Хуршид Тўйчибоев билан интервью ташкил этди.

- "Турон" клубига келишингиз қандай юз берди? Шунингдек клубнинг аёллар жамоасини шаклланиш жараёни ҳақида айтиб берсангиз...

- "Турон" клубида спорт директори Собир Хамидовнинг таклифига кўра иш бошладим. Жамоани бирданига ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Бу борада аввалги тажрибалар қўл келди. Балки бу жараён кўзга кўринмайдиган жиҳатлардандир. Лекин шуни айта оламан-ки, сўнги йилларда юртимизда аёллар футболи ҳам анчайин ўсди.


- Мураббийлик соҳасида водий клубларида ишлаб келгансиз. Сизнингча, Ўзбекистонда аёллар футболчи қай даража ривожланмоқда?

- Айтиб ўтганимдек, аёллар футболида ўсиш сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Буни жамоаларимиз халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашаётгани кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан юртимизда U-16 ҳамда U-14 қизлар чемпионатлари ташкил этилганлигини мазкур соҳага бўлган эътиборнинг янада кучайганлигидан далолат беради.


- "Турон" клубида бир йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай, яъни нималарни айта оласиз?

- Ташкил топганига эндигина 4 йил тўлган хусусий клубнинг Суперлигада иштирок этиши бу - жуда яхши натижа. Аниқ айта оламан, "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида туб бурилиш ясай олади.


- Жорий мавсумда "Турон"нинг асосий таркиб жамоасида 3 мураббий ишлади. Исломбек Исмоилов, Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимов. Сизнингча, ушбу мураббийлар орасидан қайси бирининг даврида жамоа энг кучли ўйин намойиш этди?

- Ёш мураббий Исломбек Исмоиловнинг Суперлигадаги илк фаолияти чакки эмас. Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимовларни топ мураббийлар деб ҳисоблайман. Саволингизга аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, натижа талаб қилинган жойда статистик жиҳатдан қайси мураббий энг юқори натижа кўрсатган бўлса, шу мураббийни энг яхши деб кўрсатган бўлардим.


- Аёллар футболида қайси мураббийни энг яхши деб айтган бўлардингиз? 

- Шахсий хулосаларимга кўра аёллар футболида Баҳром Норсафаров ва Илҳом Ханжаралиевларни энг кучли деб айтган бўлардим.


Бекзод Толибов суҳбатлашди


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика