Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  0 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  21 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади" News

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади"

Сўнги йилларда миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлган эътибор янада ортмоқда.

Хусусан, Яйпаннинг "Турон" клуби ҳам жорий мавсумдан аёллар жамоасини ташкил этди. U-16 аёллар чемпионатида иштирок этган жамоа мусобақанинг якуний финал босқичига қадар етиб борди. Шу ва бошқа мавзуларда сайтимиз мухбири "Турон" W (U-16) жамоаси ёрдамчи мураббийи Хуршид Тўйчибоев билан интервью ташкил этди.

- "Турон" клубига келишингиз қандай юз берди? Шунингдек клубнинг аёллар жамоасини шаклланиш жараёни ҳақида айтиб берсангиз...

- "Турон" клубида спорт директори Собир Хамидовнинг таклифига кўра иш бошладим. Жамоани бирданига ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Бу борада аввалги тажрибалар қўл келди. Балки бу жараён кўзга кўринмайдиган жиҳатлардандир. Лекин шуни айта оламан-ки, сўнги йилларда юртимизда аёллар футболи ҳам анчайин ўсди.


- Мураббийлик соҳасида водий клубларида ишлаб келгансиз. Сизнингча, Ўзбекистонда аёллар футболчи қай даража ривожланмоқда?

- Айтиб ўтганимдек, аёллар футболида ўсиш сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Буни жамоаларимиз халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашаётгани кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан юртимизда U-16 ҳамда U-14 қизлар чемпионатлари ташкил этилганлигини мазкур соҳага бўлган эътиборнинг янада кучайганлигидан далолат беради.


- "Турон" клубида бир йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай, яъни нималарни айта оласиз?

- Ташкил топганига эндигина 4 йил тўлган хусусий клубнинг Суперлигада иштирок этиши бу - жуда яхши натижа. Аниқ айта оламан, "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида туб бурилиш ясай олади.


- Жорий мавсумда "Турон"нинг асосий таркиб жамоасида 3 мураббий ишлади. Исломбек Исмоилов, Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимов. Сизнингча, ушбу мураббийлар орасидан қайси бирининг даврида жамоа энг кучли ўйин намойиш этди?

- Ёш мураббий Исломбек Исмоиловнинг Суперлигадаги илк фаолияти чакки эмас. Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимовларни топ мураббийлар деб ҳисоблайман. Саволингизга аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, натижа талаб қилинган жойда статистик жиҳатдан қайси мураббий энг юқори натижа кўрсатган бўлса, шу мураббийни энг яхши деб кўрсатган бўлардим.


- Аёллар футболида қайси мураббийни энг яхши деб айтган бўлардингиз? 

- Шахсий хулосаларимга кўра аёллар футболида Баҳром Норсафаров ва Илҳом Ханжаралиевларни энг кучли деб айтган бўлардим.


Бекзод Толибов суҳбатлашди


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика