Latest news

13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  0 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  31 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  2 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  9 10:15"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди  1 09:41"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди  5 09:09Жанлуижи Доннаруммага Европанинг яна бир ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  3 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  1 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  3

«Хулоса қилиб, 2-даврага тайёрланамиз». Вадим Абрамов 1-давра якунлари, ёш ўйинчилар ўйини ва таркиб ўзгариши ҳақида News

«Хулоса қилиб, 2-даврага тайёрланамиз». Вадим Абрамов 1-давра якунлари, ёш ўйинчилар ўйини ва таркиб ўзгариши ҳақида

Про лига 4-турининг қолдирилган ўйини доирасидаги «Динамо» - «Андижон-SGS» (4:0) баҳсидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов йирик ғалаба ва Про лига 1-давраси якунлари бўйича фикрларини билдирди.

- Тезкор гол йигитларимизнинг хотиржамроқ ўйнашига сабаб бўлди. Тайм якунида гол киритиб, ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, аслида барча масалани янада олдинроқ ҳал қилиш мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришлари лозим бўлса-да, улар нима билан шуғулланганини мен учун тушунарсиз бўлди. Энди танаффус юзага келади. Биз давра якунлари бўйича хулоса қиламиз.

- Биринчи давра якунланди. Натижалардан келиб чиқсак, барчаси сиз ўйлаган режа асосида давом этяптими? Умуман олганда, давра якунлари бўйича умумий хулосаларингиз қандай бўлди?

- Мен учун кутилмагани – сўнгги ўйинларимизда кетма-кет очко йўқотганимиз бўлди. Шу ўйинлар мен учун кутилмаган натижалар билан тугади ва режаларимни ўзгартирди. Аммо бундан фожиа ясамаймиз, хулоса қилиб, иккинчи даврага муносиб тайёрланамиз ва ўзимиз режа қилган ўринда бўламиз.

Бу мавсумдаги энг осон ғалаба? Ҳар бир жамоа рақиби ўйинидан келиб чиқиб ўйнайди. Рақибни ўрганган эдик, уларнинг кучсиз жиҳатларини билган ҳолда ўйнадик ва ғалабага эришдик. 

Ёш ўйинчиларнинг ўйини ҳақида? Улар яхши ўйин намойиш этишди. Биз уларга ишонч билдирдик ва худди шундай ўйин кутгандик. Йигитлар ишончни оқлашди. Ёшлар ўйини ўсиб боради деган умиддаман.

- Биринчи даврадан кейин жамоани тарк этаётганлар ва жароҳат олганлар бор. Давралар оралиғида жамоа таркиби қанчалик ўзгариши мумкин?

- Регламент бўйича 5 нафар янги ўйинчини ўз сафимизга қўша оламиз. Ҳозирча бизда 8 нафар янги номзод ўйинчи бор. Уларни таркибга жалб этиш қанчалик амалга ошади ҳали номаълум. Музокараларни бошлаганмиз. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Мавсум ўртасида ўйинчиларда клуби билан шартномаси бор, шу боис ҳозирдан аниқ номлар ҳақида гапиришга эрта. Таркиб кучайишига умид қиляпман. 

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика