Latest news

10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  0 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  3 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  2 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  2 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  2 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  3 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  2 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  11 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида News

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида

Англия Премьер лигаси 25-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лутон Таун" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувда "қизил иблислар" ҳужумчиси Расмус Хойлунд дубль қайд этди. Бу даниялик форварднинг АПЛда кетма-кет олтинчи беллашувда гол уриши. Шу тариқа, 21 ёшли Расмус АПЛнинг кетма-кет 6та ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу борада у Тьери Анри, Ромелу Лукаку ва Эрлинг Холанд каби "йиртқич" ҳамкасбларини ортда қолдирди.

АПЛ тарихида кетма-кет 6та ўйинда гол урган энг ёш футболчилар:

1. Расмус Хойлунд, "Манчестер Юнайтед" - 21 ёш 14 кунлик

2. Жо Уиллок, "Ньюкасл" - 21 ёш 272 кун

3. Эрлинг Холанд, "Манчестер Сити" - 22 ёш 73 кун

4. Ромелу Лукаку, "Эвертон" - 22 ёш 213 кун

5. Тьери Анри, "Арсенал" - 22 ёш 263 кун.


Бундан ташқари, Хойлунд МЮ афсоналари қайд этган натижани ҳам такрорлади. Яъни, шу кунгача МЮнинг фақатгина 3 нафар ўйинчиси кетма-кет 6та учрашувда гол уришни уддалаган. Булар: Эрик Кантона (1995/1996 йилги мавсум), Криштиану Роналду (2007/2008) ва Рууд ван Нистелрой (2001/2002, 2002/2003 ва 2005/2006).


Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Rating: +6   

Comments

+1   
21 feb 13:27:16
Anafiya Rustamov
Қойил Контана Нистелройларни йулини берсин
   
21 feb 11:53:38
Man_Utd Norin
Shu xabarni ertangi sarlavxasi qiziq
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика