Latest news

22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  2 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  7 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  23 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  10 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  4 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1

“Хотира-79”даги вазиятга ким жавоб беради?! News

“Хотира-79”даги вазиятга ким жавоб беради?!

Tags :  Хотира-79
Бир неча йиллардан буён ПРО-Лигада иштирок этиб келаётган “Хотира-79” жамоасидаги вазият кун сайин салбий кўриниш ола бошлади.

Наманган вилояти, Уйчи тумани жамоасида тайинли раҳбарият ва бош мураббийнинг йўқлиги маҳаллий мухлисларни чуқур изтиробга солмоқда. Хабарингиз бўлса керак, йил бошида “Хотира-79” жамоаси бош мураббий сифатида Нозим Муллаохуновни рўйхатдан ўтказганди. Аммо кейинчалик мураббий у ерда узоқ вақт ишламади ва жамоа лагерини тарк этди. Сўнгра раҳбарият бошқарув постига бунгача эркаклар футболида бош мураббий сифатида ишлаб кўрмаган Науфал Бобоевни олиб келди. Науфал Бахтиёрович мураббий сифатида “Бунёдкор” аёллар жамоасини бошқарганди. Эркаклар футболида ёш мутахассис ўзини кўрсатиш учун астойдил енг шимариб ишга киришганди. Бироқ жамоа ичидаги муҳит Бобоевни ҳам Уйчида узоқ ишлай олмаслигини кўрсатиб берди.

Раҳбарият бўшаб қолган постга яна Муллаохуновни қайтаришни лозим топди. Бироқ мураббийнинг иккинчи қайтиши 2та ўйингача бўлди. Сабаби ушбу мураббий яна жамоага бормай қўйган.

Жамоа футболчилари билан боғланганимизда, ойлик маош тугул на ётоқ, на овқатланиш учун шароит борлигини таъкидлаб ўтишди. Футболчилар ўйин куни тўғри стадионда йиғилади ва тўртта тўпни олиб, бироз “квадрат” ўйнаб, ўйинга киришиб кетади. “Хотира-79”да ўзи биттагина мураббий бор эди. Ҳозир шу ҳам йўқ. Футболчилар ўйинларга мураббийсиз тушмоқда. Раҳбариятда биргина ижрочи сифатида Илҳом Отавалиев қолган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Хотира-79”даги вазиятдан ўзингиз учун хулоса чиқариб олиш қийин бўлмаса керак. Кўрамиз, бу ҳолат қачонгача давом этар экан.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика