Latest news

20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  5 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  6 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0

Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди News

Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди

Хабарингиз бор, 16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. Ана шу мусобақа терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез учун сўнггиси бўлди. Бангкокда ўтган мусобақадан кейин испаниялик мутахассис ЎФФ билан тузган шартномаси муддати тугагани сабаб ўз лавозимини тарк этди.

Жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, айнан Хосе Мария Пазос Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.



Мураббийнинг мамлакатимиздаги фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан:

- 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида 4-ўрин (16-26 май, 2017 йил, Таиланд).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари мутахассисга юртимиздаги самарали фаолияти учун чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.


Rating: -69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика