Latest news

17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  0 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  9 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  3

Хосе Мария Мендез: "Мундиал йўлланмаси учун 3та даъвогар аниқ" News

Хосе Мария Мендез: "Мундиал йўлланмаси учун 3та даъвогар аниқ"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик Хосе Мария Мендез Тошкентдаги Осиё чемпионатидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жаноб Мендез, Қатарга қарши ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Декабрь ойи бошида Қатарга қарши иккита ўйин ўтказиб қайтдик. Дастлабки учрашувда мезбонлар 5:4 ҳисобида ғолиб бўлишди. Иккинчи баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида зафар қучди. Олдин бу жамоа футзалда у қадар кучли эмас эди. Ҳозир Қатар сафида уч нафар бразилиялик ва бир нафар мисрлик футзалчи ўйнамоқда. Шу боис ҳам бу жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун даъвогарлар орасига қўшилди деб бемалол айта оламан. Улар февраль ойидаги қитъа чемпионатида сюрприз қилиши мумкин.

- Осиё чемпионатида жамоалар Колумбиядаги мундиалга 5та йўлланма учун кураш олиб боришади. Сизнингча бу борада фаворитлар қайси жамоалар?

- Тан олиш керак Осиёда энг кучли учта жамоа бор: Эрон, Япония ва Таиланд. Эрон ва Япония нафақат қитъамизда, балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга жамоалардир. Мана шу термалар мундиалга бериладиган 3та йўлланмага энг асосий даъвогар ҳисобланишади. Қолган икки йўлланма учун Ўзбекистон, Ливан, Вьетнам, Австралия, Қатар ва Хитой кураш олиб боради. Табиийки биз ўз мухлисларимиз қаршисида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиш учун ўйнаймиз, - дейди Мендез.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Унда Хосе Мария Мендез шогирдлари "A" гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони билан кураш олиб боради.


Жасур Асланов ёзиб олди


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика