Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  22 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  10 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди News

Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди

Хорватия U-17 футбол терма жамоасини 15 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 1/16 финалида Ўзбекистонга қарши ўйин кутмоқда. Учрашувга қадар бўш вақтни эса жамоа одатдагидан бироз бошқача йўл билан ўтказди.

Меҳмонхона сартарошхонасига бориш ўрнига футболчилар ўзларининг кийим алмаштириш хонасида сартарош топишди: "Риека"нинг қанот ҳужумчиси Лукас Мурика қайчи ва устарани қўлига олиб, жамоадошларига ўз хизматини таклиф этди. 16 ёшли футболчи 2020 йилдан бери бу иш билан шуғулланади. Жамоадошларининг фикрига кўра, ўз маҳоратини янада оширган.

"Лукасда вақт бўлиши биланоқ, жиҳозларини олиб келади ва соч-соқолимизни тезда тартибга солиб қўяди. Ҳозир ҳаммамиз энг муҳим ўйин олдидан тартибли кўринишни хоҳлаймиз", – деди терма жамоа футболчилари Доҳа шаҳридаги муҳим баҳсга тайёргарлик жараёнида.

Мураббий Марижан Будимир жамоа муҳитидан мамнун: футболчилар гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлашди, кийим алмаштириш хонасидаги "сартарошхона" эса плей-офф олдидан кайфиятни янада кўтармоқда.

Таъкидланишича, агар ҳаммаси режа бўйича кетса, ғолибга бепул хизмат кўрсатилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Rating: +1   

Comments

   
15 nov 08:14:44
Abdulaziz Xamroyev
Guruh bosqichini magʻlubiyatsz yakunlabdi Osiyo kubogida shimoliy Koreya Oʻzbekiston bn oyngaca xuddi shunaqa magʻlubiyatsz yetib kelgandi shimoliy Koreya qanaqa yutgan bosa Xorvatiyanyam wunaqa yutw kere oxrgaca kurashish kere hich kmdan kammaslgni isbotlash kere u-17 u-20 Jahon chempionatlarida favorit bomdi hama narsa bolwi mumkin
   
14 nov 20:04:24
Жамшид Ярашов
Сочингни оламан дегани бу.Биздаям соч оладиганлар кўп ғам ема Хорват ака
-1   
14 nov 18:18:51
STENLESS..R
Бутсани тозалайдиган хам олади УФФ б.н ПФЛни бурнини ёрга ишкасин кейин билади булар ошпаз дегандай уле бу кунинингдан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика