Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК) News

Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)

"Бунёдкор" ўринбосарлари билан Хорватиядаги йиғиннинг иккинчи куни. Бугун ўртоқлик учрашуви бор.

Кеча тушдан сўнг ёш "қалдирғочлар" Абдуҳамид Қодиров бошчилигида майдонда машғулот олиб борди. Тўп билан кечган машқларда футболчилар астойдил тер тўкгани кўриниб турибди. Уларга ортиқча халақит қилмаслик мақсадида стадион, унинг атрофи билан танишиш, маълумотлар олиш истаги туғилди. Дастлаб машғулотлардан суратларни томоша қилишингиз мумкин. 





Бу Хорватия учинчи лигаси вакили ҳисобланган ФК "Полет" жамоасининг уй майдони. Арена 3та табиий, 1та суъний майдонни  ўз ичига олади. 3та кийиниш хонаси, фитнесс зал ҳам жамоа ихтиёрида. Майдон сифати чакки эмас. Балки суратда ҳозир бошқача кўринаётган бўлиши мумкиндир. 


1 000 нафар томошабинга мўлжалланган трибуна.



Суъний қопламали майдон


"Полет" стадиондаги кичик музейдан суратлар. Ушбу клуб 1965 йилда ташкил топган. 


 Турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг машғулот анжомлари мана шундай тартибда сақланади.

 

Фикримча, бу жой медиа журналистларига ишлаш учун жуда қулай ҳисобланади. 


Мазкур арена бош менежери Йожеф Кирич сайтимизга махсус кичик интерьвю берди. 

"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, бу ерда бир нечта майдонларимиз бор. Уларни доимий равишда тартиб асосида парваришлаймиз. Майса қанча ўсганига, ҳаво ҳароратига қараб алоҳида машинада ўриб чиқамиз. Бу борада кўп йиллик тажрибам бор. Яна бир сири шуки, бу ерда сув ниҳоятда тоза. Шунинг ҳисобига 4 фаслда ҳам барқарор ушлаб туриш мумкин. Сув кўп нарсани ҳал қилиб беради. 

Мазкур мажмуадан Хорватия терма жамоаси машғулот сифатида фойдаланади. Клублардан эса БААнинг "Ал Айн", Қувайтнинг "Ал Қодисия" каби жамоалар кўп ташриф буюради. Бир кунда 2та ёки 3та жамоага рухсат берилади. Дейлик бугун 2та машғулот ўтилдими, эртага 3та жамоа шуғулланади. Ҳар бир нарса аниқ режа асосида ишлайди",- дейди мен билан суҳбатда бўлган Йожеф Кирич


Йожеф Кирич ўртада


Дарвоқе, "Бунёдкор" ўринбосарлари бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга чиқади. Хорватия учинчи лигаси иштирокчиси "Медимурже" билан ўйин Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. Мазкур ўйин тафсилотлари, интервьюлар кундаликнинг кейинги сонларида



Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)

"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика