Latest news

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  58 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ News

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
 28-сентябрь куни Россия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз уйида «Амкар»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. «Темирйўлчилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Денисов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

«Краснодар» клуби ўз майдонида Туланинг «Арсенал» клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Краснодар» сафида асосий таркибда майдонга тушган Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

«УФА» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин мазкур турда сафарда «Мордовия»га қарши ўйиннинг асосий таркибида майдонга тушиб 56 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда «УФА» 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 28 сентябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 28-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ушбу турда сафарда «Бусан» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Жепаров ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
 Қозоғистон Премьер-Лигасида плей-офф баҳслари давом этмоқда. 28 сентябрь куни сафарда «Қайрат» клубига қарши майдонга тушган «Актобе» клуби 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темур Кападзе учрашувда 40 дақиқа ҳаракат қилди. «Шахтёр» сафида тўп сураётган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломовлар мазкур турда майдонга туширилмадилар.

ХИТОЙ
 28 сентябрь куни Хитой Суперлигаси 26-турт доирасида «Жиангсу» - «Чангчун Ятай» клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Чангчун» сафида мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда Анзур Исмоилов жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

БАА
 26 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 3-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда жамоаси сафида ўз уйида «Ал Наср» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика