Latest news

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  5 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Хоразмлик ёш футболчилар қувончи News

Хоразмлик ёш футболчилар қувончи

Tags :  Хоразм
Урганч шаҳрида ёш футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан очиқ биринчилик уюштирилди.

Урганч шаҳрида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎЕАИБЎСМ) раҳбарияти ташаббуси билан 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан очиқ биринчилик уюштирилди.

Бир неча кун давом этган мусобақада Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси  жамоалар иштирок этди. Катта ёшли болалар мусобақасида 13 та жамоа майдонга ғолиблик учун баҳс юритди. Ушбу биринчиликда “Хоразм” жамоасининг собиқ футболчиси, тажрибали мураббий Илёс Хайров устозлик қилаётган Урганч шаҳрининг “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Гурлан туманининг “Гурлан”жамоасига насиб этди. Фахрли учинчи ўриндан Нукуснинг “Нукус” ва Урганч шаҳрининг “Наврўз” жамоалари жой олишди.



Шунингдек, 12 та жамоа қатнашган кичик ёшли “чарм тўп” усталари биринчилигида “Бинокор”(Урганч шаҳри, мураббийи Шоҳрух Ёқубов) жамоаси ғолиб чиқди. “Олимпия”(Урганч шаҳри)  жамоаси иккинчи, “Ғайбу”(Урганч тумани) ва “Олимпия”(Урганч шаҳри) жамоалари учинчи ўринни эгаллашди.

- Спорт мактабимизда умумхалқ байрамлари ва шонли саналар муносабати билан мусобақалар ўтказишни анъанага айлантирганмиз, - дейди СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаев.- Албатта, Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу билан фарзандларимизга қувончли онларни туҳфа этдик. Ўз навбатида ёш футболчиларимиз чиройли ўйинлари билан барчада илиқ таассуротлар қолдиришди. Бундан жуда хурсандмиз.


Мусобақанинг ёпилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирлади.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, мазкур биринчиликни юқори савияда уюштирилишида спорт мактабининг директори Жамоладдин Абдуллаев, директор ўринбосари Азамат Аржанов, йўриқчи-услубчи  Анвар Алимов, катта мураббий Алишер Рўзметов ва бошқалар ўзларининг муноси улушини қўшишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика