Latest news

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  78 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда! News

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда!

Урганчлик Вали Султоновни нафақат Хоразм вилояти, умуман, мамлакатимизнинг миллионлар ўйини ихлосмандлари ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши билишади.

Бинобарин, у футболчилик даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Хусусан, 1992 йили жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, В.Султонов кўп йиллик тренерлик фаолияти мобайнида фақат Хоразм вилояти жамоаларида фаолият юритди. Жумладан, қатор йиллар олий лигада қатнашган “Хоразм”(Урганч), биринчи лигада иштирок этган “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларини бошқарди. Унинг устозлигида “Хоразм” жамоаси эса 2010 йили Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубоги эгасига айланди. Хоразм вилояти терма жамоаси мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари-2003” республика спорт мусобақасининг футбол турнирида биринчи ўринни эгаллади.

Қолаверса, у воҳанинг кўплаб футболчиларини вояга етказишда камарбаста бўлди. Ҳозир ҳам уларга ўзининг фойдали маслаҳат ва тавсияларини беришни канда қилмайди. Эътиборлиси, футболимиз фидойиси ҳанузгача футбол майдонини тарк этмаган, “Хоразм” фахрийлар жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, Вали Фарҳодович ёш “чарм тўп” ўйини усталарини ҳам етуклик сари етаклаяпти. Унинг устозлигида СЎЕАИБЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси футболчилари 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўлга киритди, 2017 йили вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Айнан, шу йили Урганч шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишлаб уюштирилган вилоят очиқ турнирида зафар қучди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, албатта.


Бугунги кунда В. Султонов Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасида самарали меҳнат қилмоқда. Бунинг баробарида, хоразмлик ўғил-қизларни маънан ва жисмонан соғлом руҳда камол топишига ўз улушини қўшаётир.

Ўз навбатида бу инсоннинг сидқидилдан меҳнатлари беэътибор қолмаяпти. У бир неча бор вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти томонидан фахрий ёрликлар билан тақдирланган.

Бугун, 11 апрель куни Хоразм воҳаси футболи тарихида муносиб из қолдирган Вали Султонов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан унга сиҳат-саломатлик, оилавий фаравонлик, спортимиз, хусусан, футболимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига ривож тилаймиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика