Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  1 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  30 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта" News

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси директори Мақсуд Каримов иштирок этди.

"Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга ўйлаб қўйган режаларимиз бор эди. Кўп режаларимиз ўхшамади. Энди мағлубият нима билан боғлиқлигини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги баҳсларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳозир йигитлар билан ҳам бу борада гаплашиб олдик. Керакли хулосаларни чиқарамиз.

Ўтган мавсумда жамоамизни тарк этган футболчиларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий кетди, ҳозирда бошқа мутахассис билан ишлаяпмиз. Янги келган футболчилар қай даражада ўзини оқлашини мавсум давомида билиб оламиз. Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Пандемия ва бошқа омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Энди буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Кейинги ўйинларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз. Бир неча ойдан кейин трансферлар ойнаси очилади. Шунда ўзимизга керакли бўлган футболчиларни сафимизга қўшиб оламиз.

Клубимизда матубот хизмати бўлмагани билан уни вазифасини бажарадиган ишчимиз бор. Агарда унинг ишлари қониқтирмаса матбуот котиби олишимиз мумкин. Бу жой бўш турибди.

Ўйиндан кўнглимиз тўлмади. Бунинг сабабига киришамиз",- дейди Мақсуд Каримов.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика