Latest news

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  5 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  13 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  31 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари News

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Александр Хомяков ("Андижон").

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ўйин давомида "бургутлар" тезкор гол уришди ва кейинроқ рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг кетма-кет голлар уриб, йирик ғалабани тантана қилишди - 5:1. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, Хомяков 2-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сардор Раҳмонов (ОКМК).

ОКМК мазкур тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ўнг қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни ҳужумга етиб келган Сардор Раҳмонов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва ОКМК сафардан 1 очко билан қайтишини таъминлади. Айнан мана шу гол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Бургутлар"нинг "Бунёдкор"ни таслим қилишида Бектемир Абдуманноновнинг ҳиссаси катта бўлди. "Металлург"га керак бўлмай қолган футболчи "қалдирғочлар"га қарши учрашувнинг 7-дақиқасида қарши ҳужумга ўтиб, бир рақибни алдаб тўпни шеригига узатди ва Згурский ҳисобни очди. Тайм сўнггида унинг икки марта бурчакдан узатган тўплари гол билан тугади. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика