Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  0 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  7 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади” News

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади”

Бугун, Ғузорда бўлиб ўтадиган воҳа дербиси олдидан “Оқ бўрилар” жамоаси сафида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Холмурод Холмуродов ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди.
Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу футболчи кейинги турларда жароҳати боис, майдонга туша олмаяпти. Шундай бўлса-да, у ўз жамоадошларининг ўтказаётган ҳар бир учрашувларига бефарқ бўлмаяпти. Қолаверса, ўз вақтида мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати финалида иштирок этган Холмурод Холмуродов “Машъал” шарафини ҳам ҳимоя қилган футболчидир:

-   Бугун воҳа дербисида бир-бирига рўбарў келадиган ҳар икки жамоа мен учун бегона эмас. “Шўртан” ҳам, “Машъал” ҳам яхши жамоалар сирасига киради. Таркиб ҳам кўнгилдагидек шаклланган. Ғузорда ҳам, Муборакда ҳам исталган жамоага қарши мазмунли, чиройли ва кескин курашларга бой ўйин намойиш эта оладиган тажрибали, ёш ғайратли футболчилар гуруҳи жамланган.

Очиғини айтганда, футболдаги дербилар ҳар доим ушбу спорт туридаги баҳсларга ўзгача кескинлик, шижоат бахш этиб келган.

Шу боис бугун мухлислар ҳақиқий дербига гувоҳ бўлишади.Бу “тўқнашув”да қайси жамоанинг ғолиб чиқишига тўхталадиган бўлсак, бу спорт ва унда ҳамиша кучлилар тантана қилиши кузатилган. Шахсан мен, бугун “Оқ бўрилар” ютиши керак деб ўйлайман. Бунга яна бир омил шундаки, биз ўз уйимизда тўп сурамиз. Футболда эса “деворлар ҳам суяйди”, деган нақл бор. Бу бежизга айтилмаганку.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика