Latest news

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  15 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айланиши учун 4та гол қолди News

Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айланиши учун 4та гол қолди

"Қўқон-1912" Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазди.

Ўйинда қўқонликлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол уришга эришди. Шундай қилиб ҳимоячи "Қўқон-1912" сафида Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 36-голини урди. Айни пайтда у клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида чемпионат доирасида 40та гол урган Муҳиддин Абдувалиев бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Холмуҳаммедов чемпионат доирасида яна тўртта гол урса клуб рекордчиси етиб олади.

Ҳозир ўйнаётган футболчилардан Суҳроб Бердиев рўйхатда 7-ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган футболчилар:
1.Муҳиддин Абдувалиев 40
2.Мурод Холмуҳаммедов 36
3.Соли Қурбонов 34
4.Рустам Абдуллаев 32
5.Ойдинбек Алиев 30
6.Зоҳид Нурматов 29
7.Суҳроб Бердиев 25
8.Носир Отақўзиев 24


Сизнингча Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"да гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқа оладими?

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика