Latest news

06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   0 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  28 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15

Холанд "Реал"га ўтмоқчи, аммо "Сити" вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. "Бавария" ва "Челси" эса унинг эътиборини тортмади News

Холанд "Реал"га ўтмоқчи, аммо "Сити" вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. "Бавария" ва "Челси" эса унинг эътиборини тортмади

Европанинг бир нечта клублари Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.

Улар орасида "Манчестер Сити", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Челси" жамоалари бор.

"Шаҳарликлар" форвардга ёзда "Сити" билан шартномаси якунланадиган ҳужумчи Серхио Агуэрога ўринбосар сифатида қарашмоқда. "Реал" эса Холандни Карим Бенземанинг узоқ муддатли ўринбосари сифатида ўрганмоқда.

Норвегиялик футболчи кўпроқ испан клубига ўтишни хоҳламоқда, аммо "Сити" вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. "Бавария" ва "Челси" эса Эрлингни унчалик жалб қилмади.

Футболчининг келажаги "Боруссия"нинг Чемпионлар Лигасига чиқа олиши ёки олмаслигига боғлиқ, агар Дортмунд клуби ЧЛга йўлланма ола билмаса, форвард трансферни талаб қилиши мумкин.

20 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 4та ассист қайд этди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика