Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Холанд 52 та гол урди ва 3 та соврин ютди. Бироқ "Олтин тўп"ни яна Мессига беришади News

Холанд 52 та гол урди ва 3 та соврин ютди. Бироқ "Олтин тўп"ни яна Мессига беришади

Мавсумнинг энг муҳим индивидуал соврини ҳақида.

Совринга ким кўпроқ лойиқ эди?

Европаликлар энди Мессини вақтдаги тафовут ва МЛС даражаси туфайли камроқ кўра бошлашади. ПСЖда ҳам аслида уни олдингидек кузатишмаганди. Форвард ижросида супер ўйинлар билан ўртамиёна баҳслар ёнма-ён юрди. Тўғри, Париж клуби мухлисларининг Мессини очиқчасига танқид қилиши бироз ғалати, лекин доно халқимиз "шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди", деганидек, бунга баъзи сабаблар бор эди. Леонинг ўзи ҳам буни исботлаб, кетар чоғи Парижда бахтли бўлмаганини айтди.

Унда нимага ПСЖга ўтди? Холандни мисол учун "Барселона" ва "Реал" ўз таркибида кўришни истаганди, дам олиш вақтида оддий мухлисга Испанияга боришини айтганди. Кейин футболчи вакиллари бу маълумотни тасдиқлашган ҳам. Аммо кучи ва имконият борида, ўша вазиятда АПЛга кўчиб ўтиш, яхшироқ бўлади деб ҳисоблади ва адашмаганини кўриб турибмиз. Эрлинг "Манчестер Сити"га катта фойда келтирди ва еврокубоклар борасида "Вест Хэм" билан тенглашиб олишда ёрдам берди.

Аммо футболчи учун асосий дуэль кузда "Олтин тўп" соврини топширилгач, якунланади. Хўш, кимнинг имкониятлари юқорироқ? Ким нима деса, десину, яққол фаворит иккита.


"Олтин тўп" Холандга берилиши керак

1. АПЛдаги идеал дебют. Европа "Олтин бутса"сини қўлга киритди, Лиганинг голлар бўйича рекордини янгилади, 35 ўйинда 36 та гол. Дахшатли самадорлик – норвегияликнинг устунлиги. Бу ерда Мессининг мухлислари аргентиналикнинг ҳам статистикаси ёмон эмаслиги, Эрлинг эса шерикларига муҳтож ва тўп билан кам муомалада бўлади. 

2. "Манчестер Сити" билан требл. Жамоавий совринлар ҳам муҳим. 21 асрда олтита требл бўлган. Қизиғи, уларнинг иккитаси Гвардиоланинг "виждонига ҳавола". Агарда "шаҳарликлар" АПЛда "Арсенал"га имкониятни бой беришса, кейин Кубокда МЮга ютқазса, десерт ўрнида эса ЕЧЛда тасаввур қилинг, овертаймда "Интер" камбэк амалга оширса, Холанд "Олтин тўп" олмаслиги 100% аниқ бўларди. Ҳозир эса имкониятлар анча юқори.

3. Чемпионлар Лигасидаги голлар. 12 та гол Холандга фаолиятида иккинчи бор мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиш имконини берди. У эндигина 22 ёшда бўлса ҳам, кўплаб афсоналар эриша олмаган натижаларга эришди. Мисол учун Ибрагимович, Оуэн, Недвед ва Каннаваро сингари "Олтин тўп" соҳиблари сингари, бирор марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмаган.

4. Лионель Мессининг омадсизликлари. Рақобатчиларни солиштирмай бўладими? Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси номи Мбаппега насиб қилди. Яъни француз футболини мунтазам кузатадиган мутахассисларнинг фикрича, ҳужумчи ПСЖ чемпионлигида буюк аргентиналикдан муҳимроқ роль ўйнади. Месси Килиан билан бирга Чемпионлар Лигаси финалига ҳам чиқа олмади, анча эрта мусобақадан чиқиб кетишди. Қўшимчасига, Лео ТОП-5да рекордларни янгилаш эмас, америкалик пенсионерларни хурсанд қилиши – Холанд фойдасига ишлайдиган фактор.

5. Маросим октябрь ойи охирида. Клублар футболи мавсуми якунларига кўра совринни, кузнинг иккинчи ярмида топшириш? УЕФА Суперкубоги учун баҳс 16 августда ўтишини эътибордан чиқарманг. Мессининг ЖЧдаги муваффақиятидан деярли бир йил ўтади, Холанд эса АПЛда мавсумни яна голлар ёмғири билан бошлаши мумкин. Тўғри, янги мавсум натижалари инобатга олинмаслиги мумкин, аммо овоз бериш натижаларидаги тушунарсиз қарорларга ўрганиб бўлганмизку, тўғрими?



"Олтин тўп" Мессига берилиши керак

1. Жаҳон чемпионатидаги ғалаба. Аргентина учун буюк натижа. Афсус, Марадона бу кунларни кўрмади. У она юртининг мундиалдаги ғалабасини, кейинроқ эса жонажон "Наполи"сининг А Сериядаги ғалабаси нишонлаган бўларди. Сўровда Мессининг жиддий устунлиги жаҳон кубоги. ПСЖ билан Франция чемпионлиги жиддий аргумент бўлиши даргумон, лекин Лионелнинг голларисиз чемпионлик сенсацион равишда "Ланс"га насиб қилиши мумкин эди. Чунки якунда барчасини бир очко ҳал қилди.

2. Ҳакамларнинг хайрихоҳлиги. Овоз берадиганлар учун Холанд ким? Кучли жамоанинг ҳужумларини якунлаб турган ва ЕЧЛда ғалаба қозонган бир ҳужумчи. Бу каби фокус Левандовскининг ижросида кўрганимизда, французлар "Олтин тўп" топширилишини бекор қилишганди. Овоз берадиганлар Мессини яхши кўришади, буни исботлаш ҳам шарт эмас. Холанд АПЛда уникал дебют қилди? Лионель вақтида Эрлинг ҳозир урганидан 22 та (!) кўпроқ гол урган.

3. Холанднинг ЖЧни ўтказиб юборгани. Бу жиддий нарса. Норвегия гуруҳдан чиқиб, Эрлинг 3-4 та гол урганида, Мессининг ЖЧдаги ғалабасига қарши анча кучсиз бўлган ўз мамлакати термаси сафидаги зўр ўйинни қўйсак бўларди. Қатар майдонларида кўриниш бермагани Холандга қимматга тушади. Балки ЖЧ-2026да ўйнар? Айтганча, Лео у мусобақага бормаслигини маълум қилди.



4. Эрлинг Холанднинг "минуслари". Овоз бериш жараёнида доим ҳам энг яхшиларни танлашмайди. Баъзида рақибнинг минусларидан келиб чиқиб, хулоса чиқаришади. "Ливерпуль", МЮ ва "Интер"га қарши финалларда Холанд қаерда эди? Суперкубокда ва Англия Кубоги финалида норвегиялик бир-иккита имкониятни кўкка совурди. Дербида Гюндоган дубль қайд этди. ЕЧЛ финалида Холанднинг энг хавфли зарбасини Онана қайтарди. Мбаппе Қатарда финалларда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб берди, Месси эса унга жавоб бера олди. Холанд ҳали бу борада ўсиши кераклигини ҳеч ким инкор қилмаса керак.

5. Мбаппе ва Де Брюйненинг овозлари. Мессининг ҳеч бир мухлиси ЖЧ финалидаги хет-трикка қарамай, Килианга овоз бермайди. Улар АПЛ ва ЕЧЛда финалгача зўр ўйнаган бўлсада, Де Брюйнега ҳам овоз беришмайди. Бироқ ашаддий мухлис эмас, мавсумдаги ўйинидан келиб чиқиб, Холанд, Кварацхелия, Винисиус ва бошқа қахрамонларга овоз берадиганлар, Де Брюйне ва Мбаппени ҳам танлаши мумкин. Бу икки футболчи норвегияликнинг овозларининг бир қисмини "олиб қўяди". Фарқ катта бўлмаган ҳолатда бу ўта муҳим фактор.

Чиндан муносиб номзодлар ва улардан бирини танлаш осон эмас. Месси – жаҳон чемпиони, Холанд АПЛни ёндириб ташлаган дебютант. Ҳа, Де Брюйне ҳам зўр ўйинчи, аммо на терма сафида, на ЕЧЛ финалида омадсизликдан қутила олмади. Мбаппе ҳам кўп нарсага қодир, лекин ҳали ҳам ўз максимумини кўрсата олмагандек. Агарда Аргентина ёзда мундиал ғолиби бўлганида, Холанднинг имкониятлари деярли бўлмасди. Бироқ қишки мундиал, треблнинг ҳам салмоғини оширди. 23 ёшида норвегиялик йигитча кимсан Мессини ортда қолдириб, "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Футболнинг янги даврига хуш келибсиз!


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика