Latest news

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  1 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  13 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

"Хўжанд" бош мураббийи: "Ўйин хеч қандай аҳамият касб этмасди. Йигитларни рухий томонлама тайёрлаш қийин бўлди" News

"Хўжанд" бош мураббийи: "Ўйин хеч қандай аҳамият касб этмасди. Йигитларни рухий томонлама тайёрлаш қийин бўлди"

"Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев "Олой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жуда қийин бўлди, йигитларни рухий томонлама тайёрлаш осон бўлмади. Олдимизга бошқа вазифа қўйилганди. Аммо бу футбол. Биринчи ўйин жуда қийин ўтганди. "Олтин Аср"га қарши баҳс осон бўлмади. Иккинчи ўйин эса режамиз бўйича кечмади ва кутилган натижани қайд эта олмадик. Учинчи баҳс эса хеч қандай аҳамият касб этмасди. Шунинг учун йигитларни рухий томонлама тайёрлаш осон бўлмади. 


Дарвозабоннинг ҳам ўрнига ёш посбонимизни туширдик. Футболчилар ўзларини кўрсата олишди ва ғалабага эришишди. Биз учун мусобақани ғалаба билан тугатиш муҳим эди. Энди эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз", - деди бош мураббий. 


Дилшод Бозоров: Бугун яхши ғалабага эришдик. Биз плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлгандик. Аммо Қирғизистон жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. 

Рустам Ходжаев: - Энг асосийси мусобақа давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Гуруҳдан чиқа олмаганимиз учун мухлисларимиздан кечирим сўрайман. Биз имкониятимиз даражасида, қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Футболчи ва легионерлар билан айнан ОФК кубоги учун эмас, бутун бошли йил учун шартнома имзолаймиз. Бизда ОФК кубогидан ташқари мамлакат чемпионати ва кубок ўйинлари ҳам бор. 


- Жамоанинг навбатдаги режалари қандай?

- Йигитлар уч кун дам олишади. Душанбадан бошлаб йиғиламиз ва навбатдаги режа асосида тайёрланишни бошлаймиз. 

- Жамоа олдидаги вазифалар қандай?

- Олдимизга максимал вазифалар қўйилган. Бизда шаҳар мэри томонидан қўллаб-қувватлов бор. Ички мусобақаларда "Истиқлол"га яхшигина рақобат туғдира оламиз. 

Толибжон Қосимов, Душанбе шаҳридан

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика