Latest news

19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  1 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  3 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  30 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  11 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  18 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8

“Хоффенхайм” – “Ливерпул" 1:2. Клопп жамоаси Германиядан ғалаба билан ортга қайтади News

“Хоффенхайм” – “Ливерпул" 1:2. Клопп жамоаси Германиядан ғалаба билан ортга қайтади

Германияда ЕЧЛ саралаш босқичи доирасида энг қизиқарли учрашувлардан бири якунига етди.

Айни пайтда жамоалар таркиблари маълум.

Чемпионлар лигаси, плей офф босқичи

Биринчи учрашув.

“Хоффенхайм” – “Ливерпуль” 1:2 

Хоффенхайм-1899 – Бауманн, Бичакчич, Хюбнер, Кадержабек, Фогт, Рупп, Цубер, Демирбай, Гнабри, Крамарич, Вагнер.

Ливерпуль –  Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Ловрен, Фирмино, Джан, Салах, Вейналдум, Мане, Хендерсон.


1-дақиқа. Учрашув бошланди.


11-дақиқа. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди ва "Ливерпул" дарвозасига пеналти. Тўп олдида Андрей Крамарич. Зарбааа.... "Ливерпул" посбони Симон Миноле зарбани қайтаришга эришди. Офарин!

35-дақиқа. ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Александр Арнолд ҳисобни очди -0:1.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ...


63-дақиқа. "Ливерпул" таркибида ўзгариш: Хендерсон ўрнига Жэймс Милнер майдонга тушди.


70-дақиқа. Хавфли вазият! Муҳаммад Салоҳ ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза томон ерлатиб кучли зарба йўллади. "Хоффенхайм" посбони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди...

74-дақиқа. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Жеймс Милнер ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай дарвозанинг узоқ юқори бурчагига аниқ йўллади. Ажойиб зарба ва ГОЛ!



82-дақиқа. Хавфли вазият! Майдон эгаларининг кескин ҳужумларидан кейин Миньоле икки бор дарвоза томон йўлланган кучли зарбаларни қайтаришнинг уддасидан чиқди...

87-дақиқа. ГООООЛЛЛЛЛ!!!!!! Ниҳоят мезбонлар гол уришга эришишди...


Учрашувнинг сўнгги дақиқалари анча кескин кечмоқда. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумларга зўр беришмоқда....

90+1-дақиқа. Мезбонлар жаримадан тўпни ўйинга киритишди. Ҳаволатиб узатилган зарбани "Хоффенхайм" ҳужумчисиги боши билан дарвоага йўналтирди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди... Ўйин давом этади...

90+4. Ҳакамнин финал ҳуштаги янгради. Қийин кечган баҳсда Клопп шогирдлари Германиядан ғалаба билан ортга қайтишади. "Хоффенхайм" - "Ливерпул" 1:2

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика