Latest news

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Вьетнам U-20 термаси устози: ​"Австралия билан баҳсда бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз" News

Вьетнам U-20 термаси устози: ​"Австралия билан баҳсда бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз"

Вьетнам U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хоанг Ан Туан U-20 Осиё Кубоги олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Жамоада турнирга тайёргарлик қандай ўтди?

- Бизда ушбу мусобақага келишдан олдин тайёргарлик учун 2 ҳафта вақт бор эди, Тошкентга келгунга қадар яхши тайёргарлик кўрдик. Мусобқага келишдан олдин 2 та назорат учрашуви ўтказдик Саудия Арабистони U-20 термаси ва Дубай жамоаси билан ўйнадик.

- Жаноб мураббий, ертанги рақибларингизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Австралия терма жамоасига қарши футболчилик фаолиятимда ўйнаганман. Австралия U-17, U-18, U-20 терма жамоалари билан ўйнаганмиз ва U-23 терма жамоасининг учрашувларини таҳлил қилиб чиқдим ва улар кучли жамоа деб ўйлайман.

- Турнирга тайёргарлик жараёнида жароҳат олган ўйинчиларингиз борми?

- 1-тур учрашувига барча ўйинчиларимиз тайёр. Эртага бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

- Мусобақадаги атроф-муҳит ва об-ҳаво қандай, сизларга қийинчилик тўғдирмаяптими?

- Биз йиғин ўтказган ҳудуд илиқ эди, бу ерда эса ҳаво салқин экан, лекин ҳаво жуда тоза ва бундай об-ҳаво бизга муаммо тўғдирмайди.

"B" гуруҳида жойлашган термалар Австралия ҳамда Вьетнам ўртасидаги учрашув эртага Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 15:00 да старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика