Latest news

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  1 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  21 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

Хитой, футболининг ривожи йўлида муҳим қарорни қабул қилиш арафасида News

Хитой, футболининг ривожи йўлида муҳим қарорни қабул қилиш арафасида

Энди хитойлик клублар ўз академияларини ҳам ривожалнтиришга мажбур бўладилар.

Хитой футбол Ассоциацияси (CFA) бу ҳақдаги дастурини эълон қилди. Унга кўра:


1. Ҳар бир клубнинг бир йиллик бюджетининг 15% болалар футболи йўлида сарф қилиниши керак. Шунингдек, ҳар бир жамоанинг U-19, U-17 ва U-15 жамоалари бўлиши шарт.

2. Ҳар бир жамоанинг моддий техника базаси бўлиши лозим. Унда энг камида 4та майдон, шундан биттаси сунъий бўлиши шарт.

3. CFA аудиторлар ёрдамида клубларнинг сарф-харажатларини назорат қилиши мумкин.

4. CFA болалар футболига бўлган эътиборни, уларни маблағсиз қолмаслигини учун катта-катта суммадаги трансферларни назорат қилади. Ҳозирча жамоаларга 30 млн АҚШ долларигача бўлган транфсерларни амалга ошириш имконияти берилади. Мазкур суммадан катта бўлган трансферлар учун айрим солиқлар жорий қилинади. Футболчининг трансфер суммаси қанча кўп бўлса, болалар футболига шунча кўп миқдорда маблағ тушади. Дейлик, Хитой клуби 100 млн АҚШ доллари эвазига Погбани сотиб олади. Шунда жамоа 15 млн АҚШ долларини болалар футболига ўтказиб бериши керак бўлади.

5. Супер лига клубларидаги молиявий ҳолатни стабил ҳолатда туриши учун клубларга фойдани тўғри тақсимлаш борасида иш олиб бориш.

6. Футбол жамоатидаги барча менежерлар, қаллоблик, ўғрилик, пулни ўзлаштириш қаби жиноятларга қўл урмасликлари лозимлиги уқтирилди. Агар футболга ажратилаётган маблағни ўз манфаати йўлида ишлатаётган раҳбар аниқланса, унга нисбатан футболдан бир умрга четлатиш жазоси қўлланилади.

Ҳозирча юқоридаги қонунлар расман кучга кирмаган. Бу қарорга CFA барча клуб менежерлари билан бўлиб ўтган келишув чоғида келди.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика