Latest news

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  13 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик” News

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик”

Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати қошидаги селекция ишлари билан шуғулланувчи мураббийлар Қашқадарёда бўлиб қайтди.

Маълумки, Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати  директори Хислат Шобоев кўмагида ташкил этилган ушбу селекция ишларининг мақсади  Республикадаги ёш истеъдод эгаларини йўқолиб кетишларига йўл қўймаслик , уларни футбол мактабдаги  турли ёш тоифасидаги  ўқув гуруҳ  машғулотларига жалб этиш ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

“Ҳар бир вилоят ва шаҳарда селекция ишлари бўйича мактабимиз томонидан бириктирилган селекционер мураббийлар бор.

Улар ҳар ойда мактаб раҳбариятига ҳисобот –маьлумот бериб боришади. Аммо вазиятни воқеа жойидан кузатиш ва иш жараёнини назорат қилиш мақсадида футбол мактабимиз қошидаги  селекция ишлари билан шуғуланадиган мураббийларимизни сафарларга юбораяпмиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз- истеъдодли ёшларни сақлаб қолиш ва барча қулайликларга эга футбол мактабимизга жалб этиш, ва  уларни терма жамоалар миқёсидаги ўйинчи қилиб етишишни қуллаб-қувватлаш, шу орқали  терма жамоаларга номзод бўлган футболчилар географиясини кенгайтиришдир”- дейди  Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати директори Хислат Шобоев.

Қашқадарё вилоятида болалар ва ўсмирлар футболидаги вазияти билан яқиндан танишиб  келган селекционер мураббий Алишер Бозоров сафардан фақат ижобий таассуротлар билан қайтганини маълум қилди.

“Сафарда Қашқадарё вилояти  бўйича  селекционер мураббий Алишер Бозоров ва Ғузор туман давлат ихтисослаштирилган футбол-мактаби мураббийси Достон Махматқулов билан  Қамаши туман Болалар –ўсмирлар спорт мактаби қошидаги футбол тўгараги билан яқиндан танишиб чиқдик.



У ерда бўлиб ўтган Республика очиқ турнирини ҳам кузатдик ва  мусобақа давомида тўрт беш нафар ёш иқтидорли  футболчиларни кўз остимизга олиб қўйдик.

Спорт мактабидаги  мураббийлар билан ҳамкорликга эришдик. Бу мактаб вилоятга кўплаб ёш  иқтидорли футболчиларни етиштириб бермоқда. Вилоятдаги ПФК қошидаги  “Насаф”, “Машъал” “Шўртан” “Севинч” жамоалари ва  Қарши олимпия заҳиралари коллежи, Ғузор футбол интернатларида таҳсил олаётган ёш футболчилар бунга мисол бўла олади.

Самарали ва ижобий селекция ишларимизни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширмоқчимиз”, –дейди селекционер мураббий Алишер Бозоров.



Фахриддин Чориев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика