Latest news

12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  0 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3

Хендерсонга Саудия Арабистони ёқмаяпти News

Хендерсонга Саудия Арабистони ёқмаяпти

Жордан Хендерсон Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи.

Англия терма жамоаси хавбеки 2023 йилнинг ёзида 12 млн. фунт эвазига "Ливерпуль"дан Саудия Арабистонининг "Ал Иттфоқ" жамоасига ўтган эди. У келишувнинг 3 йиллик даври мобайнида "Ливерпуль"даги маошидан 4 баравар кўп даромад топиши белгиланган.

Маълумотларга кўра, Хендерсон қишки трансфер ойнасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Англияликда мослашиш жараёни оғир кечмоқда, бунинг устида жамоанинг салбий натижалари туфайли "Ал Иттифоқ" раҳбарияти бош мураббий Стивен Жеррардга босим ўтказмоқда.

Инглиз нашрларининг ёзишича, "Ливерпуль" собиқ сардори Саудия Арабистонидаги янги ҳаёт тарзи, иқлими ва юқори намликда кечадигн ўйинларга кўника олмаган.

Бундан ташқари, "Ал Иттифоқ" ўйинларига мухлисларнинг кам келиши унга ёқмаяпти. Жамоанинг стадиони ўз бағрига 35 минг ишқибозни сиғдира олади, аммо ўйинларга ўртача ташриф 7800 кишини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга Хендерсонга Саудия Арабистонига кетганидан сўнг ёғилаётган танқидлар таъсир қилган.

Жорданнинг фикрича, АПЛга қайтиш уни терма жамоа сафида Евро-2024да иштирок этиш имкониятларини оширади. Хендерсон жамоадошларига клубни тарк этишни истаётгани ҳақида маълум қилган.

Ярим ҳимоячи маошида сезиларли ўзгариш бўлиши ва йилига 7 млн. фунт солиқ тўлашга мажбур бўлишига қарамай, АПЛга қайтмоқчи.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика