Latest news

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  6 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Хайрулло Бозоров: "Нефтчи" Суперлигага ярашади" News

Хайрулло Бозоров: "Нефтчи" Суперлигага ярашади"

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мавсумолди таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Авваламбор барчага ассалому алайкум. Бугунги тадбирда сизларни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Биласизларми,"Нефтчи" футбол клуби таништирув маросими ташкиллаётгани ҳақида менга ахборот беришганида биринчи қаерда ўтказилиши ҳақида қизиқдим. Дастлаб клуб қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган маросим якунда муҳташам театр ва концерт саройида ташкил этилмоқда. Бошида шундай катта зални қандай қилиб мухлислар билан тўлдиришларига ҳайрон бўлгандим. Айни вақтда кўриб турибман, залда деярли бўш жойлар қолмаганлигини кўриб турибман. Бу Фарғона халқи футболни жуда яхши кўришидан далолат беради. Мен "Нефтчи"га эътибор қилиш лозимлигини яна бир бор ҳис қилдим.

Албатта футбол миллионлар ўйини.Ёшлигимизда, болалигимизда барчамиз футбол ўйнаганмиз. Мактабда, кўчада, маҳаллада футбол ўйнаганмиз, барчамиз футбол билан ўсганмиз.Тўғрисини айтганда водий халқи футболни жуда яхши кўради. Масалан Наманганда футбол мухлислари "Навбаҳор" жамоасига катта эътибор қаратишларига гувоҳ бўлганман. Худди шу каби бугун Фарғонада ҳам футболсевар мухлислар кўп эканлигини кўрмоқдаман. Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони, шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи" жамоасига бефарқ бўлмаганликларинг учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Мамлакатимизда сўнги йилларда муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларга улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзларинг кўриб гувоҳ бўлаяпсизлар, сўнги 4 йилда ўзгармаган соҳа қолмади. Ҳар бир соҳада ўзгариш ва ривожланиш бор. Биласизларми, жуда кўпдан буён Ўзбекистон халқи футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутиб яшамоқда.Мана сўнги йилларда ҳукуматимиз томонидан футболга оид бир нечта меъёрий ҳужжатлар имзоланди. Ҳар бир соҳада бўлаётган ўзгаришлар каби ўзбек футболида ҳам ривожланишлар кўзга ташланмоқда, соғлом рақобат муҳити юзага келаяпти.

Ёдингларда бўлса, ёшларимиз Осиё чемпиони бўлганида президентимиз Шавкат Миромонович алоҳида йиғилиш ўтказиб, қаерда адолат бўлса, ҳалоллик бўлса натижа ҳам юксак бўлишини таъкидлаган эдилар. Мос равишда президентимизнинг футболга бағишланган алоҳида қарорлари қабул қилинди, жойларда мазкур ҳужжат ижроси таъминланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциациясига давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизовнинг тайинланиши ҳам бежизга эмас. Футболда адолат ўрнатиш, ҳалолликни таъминлаш келажакда ўзининг самарали натижасини бермасдан қолмайди. Мана қатъий тарзда футбол регламентлари қайтадан кўриб чиқиляпти. Ўзбекистон чемпионатлари, хусусан Суперлига, ПРО-Лига мусобақаларининг даражаси тобора юқорилаб бормоқда. Энг асосийси ёшларимиз футбол ўйнаяпти, соғлом турмуш тарзига риоя қилмоқда.

Фарғона вилоятида "Қўқон-1912" клуби анча йиллардан буён Суперлигада қатнашиб келмоқда. Бундан ташқари жорий мавсумдан яна бир жамоамиз - Яйпаннинг "Турон" жамоаси ҳам Суперлигада иштирок этади. Ҳозиргина шу жамоанинг мавсумга тайёргарлик жараёнини кўриб келдик. Ташкил этилганидан 3 йил ўтиб Суперлигада ўйнаши ҳақиқатдан ҳам таҳсинга сазовор натижа.

Ўзбекистон тарихида жамоа рамзи тепасида юлдуз тасвири бор клублар сони кам. "Нефтчи" 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлгани холда мана шундай натижага эришган. Жамоада ташкилий жиҳатдан ишлар тўғри йўлга қўйилмагани туфайли бир неча мавсум қуйи лигада ўйнашига сабаб бўлди. Ўтган мавсумда "Нефтчи"га озгина омад етмай қолди. Майли, "Нефтчи" чиқмаган бўлса вилоятимизнинг яна бир жамоаси "Турон" чиқди. Бу ҳам кураш, соғлом рақобат. Бу йил ўтган йилги хато ва камчиликлардан хулоса қилган холда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиш, асл ўрнига қайтаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бугунги тақдимотни "Нефтчи" ҳақиқий ўрнига қайтариш тақдимоти десак тўғри бўлади. "Нефтчи" Суперлигага ярашади, жамоага Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади" - дейди вилоят раҳбари.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика