Latest news

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  0 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  14 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Хайрулло Абдиев: «Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди» News

Хайрулло Абдиев: «Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди»

Кеча бўлиб ўтган "Обод" ҳамда "Қизилқум" жамоаси ёшлари ўртасидаги учрашувдан сўнг жамоамиз мураббийи Хайрулло Абдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин қийин кечиши олдиндан маълум эди. Чунки анчадан бери ўз майдонимизда ва мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепмаётган эдик. Шунинг учунми ўйин бошида йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Лекин танаффусда йигитларга тегишли кўрсатмалар берганимиздан кейин ўйиннинг бориши ўзгарди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин жамоанинг ўйини очилиб кетди ва якунда 3-1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мақсадимизга эришдик. Айниқса, захирадан тушган футболчилар, хусусан Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди.

- Ёшлар лигасида жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Асосий жамоага муносиб захира тарбиялаш, ёшларга ўз маҳоратини кўрсатишига кўмаклашиш.

- Айни пайтда шогирдларингизнинг тайёргарлигини қандай баҳолайсиз?
- Турдан турга, ўйиндан ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда шогирдларим мавсумга 85-90 фоиз тайёр деб ҳисоблайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика