Latest news

17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  13 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  14 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3

Хавотир News

Хавотир

Кеча "Локомотив"нинг кутилмаган мағлубияти анча ўйлантириб қўйди.

Тўғриси, ўйиндан олдин ҳаммаси яхши бўлишидан умидвор эдик. Ҳатто "Локо" сафарда ўйнаган бўлса-да, "Зобаҳан"га очиқ ва ҳужумкор футбол таклиф қилади деб кутгандик. Наҳотки, бир ҳафта олдинги 5:0 бизни шунчалик сармаст қилиб қўйган бўлса?

Осиё чемпионлар лигасида осон ўйин йўқ, буни жуда яхши тушунамиз. Лекин бир жамоа бир ўйинни 5:0 ютиб, кейингисида умуман ўзига ўхшамай қолса, мана бу кишини кўпроқ ўйлантириб қўяди. Натижа ўз йўлига, бизни кўпроқ хавотирга солган жиҳат "Локомотив"нинг ўйини йўқолиб қолгани. Бир ҳафта ичида бирданига пасайиб кетиш мумкинми?

Кечаги мағлубиятдан фожеа ясаш фикридан йироқмиз, чунки бу энди иккинчи тур ва ҳали ҳаммаси олдинда. "Локомотив" агар хоҳласа тезда ўзига келиб олади. Ҳамма гап жамоанинг ўзида қолган. Аммо барибир ўша савол такрорланаверади: бир ҳафта олдинги иштиёққа бой ўйин қани?

Аслида-ку, кечаги баҳсни жуда шиддатли кечди деб бўлмайди. "Зобаҳан" у қадар ваҳимали жамоа эмас экан. Кеча "Локомотив" бу жамоани бемалол ютса бўларди, лекин айрим хатолар қимматга тушди. Мухлисларни эса ҳаммасидан ҳам кўпроқ "темирйўлчилар"нинг ўйини чиқмагани хуноб қилган бўлса ажаб эмас.

Гарчи ютқазган бўлса ҳам "Пахтакор" ҳартугул иккинчи таймда "Ал Гарафа"га жанг таклиф қилганди. "Пахтакор" сал қолса ҳисобни 2:2га етказиб ўйинни қўшимча таймларга олиб бориши мумкин эди. Лекин Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" кеча гўёки олий лиганинг ўртамиёна клубига ўхшаб қолди. Кеча ўйнаган жамоа биз билан "Локомотив" эмасди.

Шу ўринда "Насаф"нинг мағлубияти билан "Локомотив"нинг ютқазганини бир-бирига ўхшатмаган маъқул. "Насаф"нинг "Персеполис"га ютқазиб қўйишини ўйин боришидан дарҳол сезгандик, жамоада тажрибали футболчилар йўқлиги билинганди. Бироқ "Локомотив" ҳам ўйин, ҳам таркиб борасида "Зобаҳан"дан ортса ортиқки, асло кам жойи йўқ эди. Қизиқ, бир ҳафта ичида нима ўзгарди?

Кечаги мағлубият тўлиқ мураббийларники деса бўлади. Ўйиндан олдин қандай кўрсатма берилган билмадиг-у, лекин майдонга тушгандан кейин футболчилар худди кўрсатмасиз ҳаракат қилаётганга ўхшаб қолишди. Қолаверса, тўпларни осмонга тепиш авж олди. Биз нимадан хавотирдамиз? Эрта-индин "Локо"да ишлаётган Мирко Йеличич, Андрей Фёдоров каби мураббийлар миллий терма жамоада иш бошлашлари мумкин. Кечаги ўйиндан келиб чиқиб бу мураббийлар терма жамоага нимадир бера олади дейишдан хавотирдамиз.

Мартда Сенегал ва Марокаш, май ойида эса Эронга қарши баҳслар кутмоқда. Учала ўйин сафарда ўтишини ҳисобга олсак, бориб нима натижа кўрсатамиз, бир нарса дейиш қийин. ЎФА чиқараётган қарорларга қаршилигимиз йўқ, ҳар ҳолда мутахассислар фикри билан иш қилиняпти, аммо ҳеч нарса ўхшамай қолишидан хавотирдамиз, сабр қилиб туринглар бизга Кейруш келади деб тинчлантиришларидан хавотирдамиз, Кейруш шунча йил Осиёда ишладим, энди Европага қайтсам ҳам бўлар деб кетиб қолишидан хавотирдамиз.

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика