Хави "Реал" ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: "Ла Лигани ютиш қийин бўлади. Айрим нарсаларни назорат қила олмаймиз ва бугун барча буни кўрди"
22 jan 2024 01:40
News
Хави "Реал" ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: "Ла Лигани ютиш қийин бўлади. Айрим нарсаларни назорат қила олмаймиз ва бугун барча буни кўрди"
Хави "Реал" – "Альмерия" ўйинидаги ҳакамлик иши ҳақида гапирди.
Мадридликлар қўшимча вақтларда ғалабани қўлга киритган ўйинни Франсиско Эрнандес Маэсо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.
"Мен Гаритано ["Альмерия" мураббийи] ва жуда яхши журналист Альфредо Реланьонинг фикрига таянаман.
Бу чемпионатни ютиш жуда қийин бўлади. Мен бу гапни Хетафеда айтгандим. Мен бир-бирига мос келмайдиган баъзи нарсаларни кўрдим.
Биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак, аммо айрим нарсаларни назорат қила олмаймиз. Ва бугун буни барча кўрди.
"Хетафе"га қарши пенальти [белгиланмаган], "Райо" билан ўйинда Рафиньянинг вазияти [жарима майдончасида], Феликснинг "Гранада"га урган голи [бекор қилинган]ни эслайман", – деди "Барселона" бош мураббийи.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments