Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  11 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади" News

Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади"

Президент ва мураббий бир фикрда тўхталишди.

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави жамоа президенти Жоан Лапорта билан Мюнхендан қайтиш жараёнида суҳбатлашиб келган. As нашри берган маълумотга қараганда, икки мутахассис узоқ вақт ўзаро фикр алмашишган. Якунда эса мураббий ва президент "Барса" ҳозирда Европанинг кучли клубларига рақобат қила олишга қодир эмас деган умумий бир қарорга келишган. Улар "Бавария" ҳозирда "Барселона"дан икки ёки уч карра кучли деб ҳисоблашган.

Хави суҳбат давомида хафсаласи пир бўлганини, аммо жамоани аввалги ҳолига қайтариш учун борини беришини айтган. Шу билан бирга, мураббий "Барса" президентига шундай ваъда берган: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади".

Президент ҳам мураббий билан ҳамфикр бўлган ва жамоани кучайтириш йўлида барча ишни қилишини билдирган. "Барселона" иложи борича тезроқ кучли таркиб йиғишга киришади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика