Latest news

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  5 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Хави: "Бу муҳим рекорд" News

Хави: "Бу муҳим рекорд"

"Барселона" бош мураббийи Хави ЛаЛигада "Мальорка" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

- Жуда оғир ўйин. Танаффусдан кейинги муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бундай учрашувларда иккинчи голни урмасангиз, барчаси қийинлашиб кетади. Бироқ биз сабр қилдик ва хотиржам бўлдик.

Бундай тизимда ўйнаётган рақибга ҳужум қилиш осон эмас. Бўш ҳудудлар жуда кам бўлди, бундай пайтда тартибли ўйнаш керак. Оғир ўйнадик. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнагандик, иккинчи бўлимда эса тескариси. Бундай бўлмаслиги керак. Иккинчи голни доимо уришга ҳаракат қиламиз, бу бизнинг асосий амбициямиз.

- Рекорд ҳақида нима дея оласиз. Сиз ҳали сафарда мағлуб бўлмадингиз.

- Мамнунман. Бизда барчаси яхши. Муҳим рекорд. Умид қиламанки, бу совринлар томон етаклайди. Жамоам жуда яхши ўйнаётганидан хурсандман: улар қийин сафар ўйинларида ҳам ғалабага эриша олишди. Бу эса тўғри йўлда эканлигимизни ва шундай тарзда давом этишимиз кераклигини билдиради.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика