Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Хави: "Барселона" - ҳаёт мактаби" News

Хави: "Барселона" - ҳаёт мактаби"

Tags :  Хави
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави қандай қилиб Каталония клуби мактабига киргани ҳақида айтиб берди.

"Бунга ишона олмасдим. Аввалига академияда ўқиш учун кўп болалар каби кўрикда иштирок этдим. Отам менга "Барселона" билан шартнома имзоланганини айтмаган эди, шу сабабли асабийлашдим. Кўрикда қатнашдим ва отам менга битим имзоланганини айтди. Ўзимни худди эртакка тушиб қолгандек ҳис қилдим. Биринчи кундан роҳатланишга интилдим, мураббийдан кўп нарсаларни ўргандим. "Барселона"да нафақат футбол, балки ҳаёт дарсларини ҳам олдим.

"Барселона" - ҳаёт мактаби эканлигини доимо таъкидлайман. У ерда бошқаларни ҳурмат қилиш, жамоадошларни қадрлаш ва эгоист бўлмасликни ўргатишади. Футбол - жамоавий ўйин ва сен жамоадошларинг ҳақида ўйлашни, мураббийнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишни ўрганасан. Жамоа механизми, бираликда ишлашга ҳурмат билан қараш лозим. Буни уйимда ўрганганман, чунки оилам намунали эди деб ўйлайман. Бироқ "Барселона" ҳам шундай. Уйимда ва "Ла Масия"да ҳаммаси яхши инсон бўлиб етишишим учун қилинган. "Барселона"да нафақат футбол ўйнашга, балки етук инсон бўлиб етишишингга ўргатишади. Бу ҳақиқий ҳаёт мактаби" - дейди Хави.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика