Latest news

09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  1 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  1 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  5 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5

Хави "Атлетик"ка қарши ўйин ҳақида: "Уч ўйин "Барселона"ни совриндан ажратиб турибди" News

Хави "Атлетик"ка қарши ўйин ҳақида: "Уч ўйин "Барселона"ни совриндан ажратиб турибди"

"Барселона" эртага тунда Испания Кубоги 1/4 финалида "Атлетик"ка қарши баҳс олиб боради.

Каталония клуби бош мураббийи ушбу учрашув олдидан фикрларини билдирди.

"Бу муҳим учрашув, соврин учун курашда мағлуб бўлган жамоа турнирдан чиқиб кетаверади. Бундай рақиб бўлишини истамагандик, улар ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида ўйнашади, мураббийи ҳам ажойиб. Ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири. Ўтган кунларда улар "Валенсия"га мағлуб бўлишди, бироқ улар жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда ва яхши прессинг қилишади.

Оғир ўйин бўлади. Бироқ биз бунга тайёрмиз. Ҳали ҳеч ким ютмаган ушбу стадионда биз ғалаба қозонгандик. Уч ўйин бизни совриндан ажратиб турибди.

Эртанги ўйинда ғалаба қозониш яхши иш бўларди, кейин ярим ва финал. Яхши ўйин кўрсатиш керак. Ўтган учрашувдаги 10 дақиқани инобатга олмаганда биз жуда тартибли ўйин кўрсатдик. Лекин эртага тўпни бунчалик кўп ушлаб тура олмамиз. "Сан-Мамес"даги атмосфера "Бенито Вильямарин"чалик эмас", - деди Хави.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика