Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик" News

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик"

U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хавьер Маскерано ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик. Очилиш учрашуви билан боғлиқ ҳадик бор эди.

Биринчи ўйин ҳар доим бизни асабийлаштирган. Мен бу ҳақда йигитлар билан гаплашдим, улар кучини ижобий нарсаларга сарфлаши керак. Баъзида ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш эта олдик, бироқ янада шаклланишимиз учун кўп меҳнат қилишимиз даркор.

Диққатни бир жойга жамлашдаги муаммолар биринчи голга олиб келди, бироқ футболчилар буни тузата олди. Иккинчи бўлимда эса шогирдларим толиқди ва баъзи услубий ўзгаришларга қўл урдик.

Мухлисларга тўла стадионда ўйнашдан яхшироқ нарса йўқ. Жаҳон чемпионатида ўйнаш жуда катта масъулият талаб этади, лекин мен йигитларга бундан завқ олишлари кераклигини айтаман", деди "Барселона"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика