Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  128 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси News

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 26-тур старт олади.

"Специя" - "Интер"

Леонардо Семпличи бу баҳсда жароҳат сабаб Бастони, Зут ва Холм хизматидан фойдалана олмайди. Дисквалификация туфайли Маркетти ва Реца ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Шу сабабли ўйин режасини тузишда мураббий астойдил бош қотиришига тўғри келади. Балки ҳужумда Нзола-Шомуродов дуэтини кўрармиз. 

Симоне Инзаги ҳам бекор қолгани йўқ. Димарко ва Шкриньяр тузалиб сафга қайтган, лекин уларни олдинга турган Чемпионлар Лигаси жавоб учрашувига сақлаш муҳимроқдир. Мхитарян ва Лаутаро билан ҳам шунга яқин ҳолат. Бундай вазиятда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларда имконият пайдо бўлади.

Биринчи даврада "Интер" ортқича муаммога дуч келмаган — 3-0. Ҳозир ҳам жамоа яққол фаворит. Ҳа, "Специя" учун буёғига ҳар бир очко муҳим, Леонардо Семпличи эса курашувчан жамоалар қура олишини исботлаб бўлган. Бироқ "Интер" билан курашиш қийин бўлади.


"Наполи" - "Аталанта"

Распадори ҳамон лазаретда, Лозано ҳам кичик жароҳат орттириб олди ва унинг ўрнини Политано эгаллаши мумкин. Осимхен клубдан бир неча кун дам олди, лекин шанба кунги беллашувга тайёр бўлса керак. "Наполи" таркибида катта ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. 

Гасперинининг бу борада ишлари кўпроқ. Лазаретдагиларга Компейнарс ҳам қўшилди. Майдон марказида катта эҳтимол Эдерсон-Де Роон жуфтлиги тушса керак. Ҳужумда эса ўрганиб улгурганимиздек Лукман, Бога ва Хойлунд учлиги.

Биринчи давра баҳсида "Наполи" сафарда 2-1 ҳисобида зафар қучган. Ўз майдонида неаполликлар "Лацио"дан қабул қилинган мағлубият аламини ҳам олишга ҳаракат қилади. "Наполи" илк дақиқаларданоқ олдинга ташланиб, бахтини ҳужумдан изласа керак, "Аталанта" эса ҳимояда ўта ишончли ўйнамаслигини А Серия ишқибозлари яхши билишади.


"Ювентус" - "Сампдория"

Жуда кўп нарса Европа Лигаси 1/8 финалида "Фрайбург"га қарши ўйиндан кейин туринликлар қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ. 

Алекс Сандро, Де Шильо ва Милик ҳали сафга қайтиб улгурмади, Кин эса ўйинни аҳмоқона четлатилиши туфайли ўтказиб юборади. Натижада, кутилганидек кўп гол урмаётган бўлса ҳам Влаховичга ўринбосар вариант йўқ. 

Меҳмонлар учун Габбьядинининг сафга қайтгани охирги кунларнинг энг яхши хабари. Бироқ генуэликлар сафида йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Асосий кипер Аудеро жамоага ёрдам беролмайди. Шунингдек, Журичич, Мурильо, Пуссето ва Ламмерс ҳам жароҳатланганлар рўйхатида.

Биринчи даврада жамоалар зерикларли ўйинда ҳисобни ҳам очишмаганди. Шунга қарамай, "Ювентус" яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. Ўтган тур "Рома" билан баҳсда қоқилишдан кейин Аллегри жамоаси, агар ЕЧЛда ўйнашни истаса, бошқа хато қилмаслиги керак. "Сампдория"да эса муаммолар кўп ва бундай ҳолатда жамоа "кекса синьора"га қарши туриши икки баробар қийинлашади.



"Милан" - "Салернитана"

Леао ва Крунич дисквалификациядан қайтди, лекин уларнинг иккиси ҳам асосий таркибда тушмаслиги мумкин. Мисол учун Дест ва Боло-Туренинг ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Қолганлар эса "Тоттенхэм"дан кейин қандай ҳолатда эканлигига эътибор қаратилади. 

Меҳмонлар сафида Трост-Эконг бўлмаслиги аниқ, Маццоки, Брдарич ва Вильенанинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. Сепе жароҳатидан фориғ бўлди, аммо дарвозада барибир Гильермо Очоани кўрсак керак. Ҳужумда эса Кастанос ва қачонлардир "Милан" учун гол уриб юрган Пентекни кўрамиз.



Пиоли жамоаси аввалги баҳсда қийинчилик билан бўлсада, зафар қучган — 2-1. Бўлажак учрашувда ҳам миланликлар фаворит. Ҳа, ЕЧЛдаги ўйин футболчиларни яхшигина толиқтирган, лекин маҳорат бобидаги фарқ ўз сўзини айтиши кутилмоқда.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика