Хатолар устида ишлаш: А Серия 25-тур превьюси
03 mar 2023 17:35
News
"Наполи" - "Лацио"
Ушбу учрашувда Марио Руй иштирок этмаслиги аниқ, у ўтган турда қизил карточка олганди. Шунингдек, Жакомо Распадори ҳам ҳамон жароҳатдан тикланмоқда ва сафга қайтиб улгурмаган. Марказий ҳимоячи Кимнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.
"Лацио"да эса дисквалификация туфайли Казале майдонга туша олмайди, Романьоли эса жароҳатдан қутилиб улгурмади. Шунингдек, Педро жароҳат сабаб жамоасига ёрдам беролмайди. Натижада, Цаканья-Иммобиле-Фелипе Андерсон учлиги алтернатив вариантларсиз қолмоқда.
SSC Napoli |
Serie A . Round 25 04/03/2023, 00:45 1
:
0
Finished
|
Lazio Matias Vecino - 67' |
Stadium: Diego Armando Maradona, 54000 spectators
Referee: Luca Pairetto
Биринчи давра учрашувида "Наполи" сафарда 2-1 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар жамоа ўз уйида ўйнайди ва яққол фаворит ҳисобланади. Мутахассислар Мауриццио Сарри жамоасига буткул ишонишмаяпти. Ҳа, "Наполи" ҳозир ажойиб формада, аммо меҳмонлар ҳам очколарни осонликча совға қилишмайди. Айниқса жамоа ҳимояда кўнгилдагидек ҳаракат қила олса.
"Фиорентина" - "Милан"
Терзич ўтган учрашувда жароҳат олди ва қанотда унинг ўрнини спорт формасига кириб бораётган Бираги эгаллайди. Бонавентура ва Амбрабатнинг бу ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида. Ҳужум чизиғига келсак, Итальяно эксперимент қилмаса керак, Иконе, Гонсалес ва Кабрал учлигини кўрсак керак.
Дисквалификация туфайли Крунич ва Леао ўйинни ўтказиб юборади, лекин Бенассер қайтади. Ҳужумда Ребичга имконият берилади ва у Жируга ёрдамлашади.
Fiorentina Nicolas Gonzalez - 49', Luka Jovic - 87' |
Serie A . Round 25 05/03/2023, 00:45 1
:
2
Finished
|
AC Milan Theo Hernandez - 90' |
Stadium: Artemio Franchi, Firenze, 40410 spectators
Referee: Marco Di Bello
Аввалги учрашувда "Милан" 2-1 ҳисобида, сўнгги дақиқаларда, ғалабани илиб кетган. Бўлажак учрашувда ҳам миланликлар фаворит. "Милан" охирги вақтларда ўзига келиб улгурди, лекин "Фиорентина" ҳам ўз ўйинини топиб олгандек. Шундай экан, "россонери"га осон бўлмаслиги аниқ.
"Интер" - "Лечче"
Миланликлар таркибига Барелла ва Димарко қайтиши кутилмоқда. Инзаги ўтган учрашувдаги омадсизликдан кейин ҳужумда нима ўйлаб топиши қизиқ.
Катта эҳтимол Лукаку ва Лаутаро жуфтлигига орқароқдан Чалханоглу ёрдамлашади. Дисквалификациядан кейин Ди Франческо қайтмоқда ва бу Барони учун яхши янгилик. Шунингдек, Умтити асосий таркибда тушиши кутилмоқда. Гонсалес эса жароҳатидан қутилиб улгурмаслиги мумкин.
Inter Henrikh Mkhitaryan - 29', Lautaro Martinez - 53' |
Serie A . Round 25 05/03/2023, 22:00 0
:
2
Finished
|
Lecce |
Stadium: Giuseppe Meazza, 75033 spectators
Referee: Gianluca Manganiello
Биринчи давра ўйинида "Интер" қийинчилик билан "Лечче"ни мағлуб этган 2-1. Ҳозир эса жамоа фаворит, лекин "нерадзурри"нинг охирги ўйинлари иккиланишга сабаб бўлмоқда. Қисқа вақт ичида Инзаги керакли ишларни бажариб улгурганмикин, "Лечче" эса чинакам бош оғриқ бўлиши мумкин.
"Рома" - "Ювентус"
Римликлар асосий таркибига Смоллинг қайтади, Пауло Дибала эса собиқ жамоасига қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Аргентиналик жамоага ёрдам бера олмаса, унинг ўрнини Эл Шаарави эгаллайди. Майдон марказида эса Кристанте, Вейналдум ва Пеллегрини ҳаракат қилади. Аллегри "Торино"га қарши муваффақиятга эришган таркибни ўзгартирмаса керак. Фақатгина Локателли асосий таркибга қайтиши мумкин. Кьеза ва Погба яна "жокер" ролида бўлишса керак.
Roma Gianluca Mancini - 53' |
Serie A . Round 25 06/03/2023, 00:45 0
:
1
Finished
|
Juventus |
Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 64213 spectators
Referee: Fabio Maresca
Аввалги сафар бу жамоалар 1-1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Бўлажак учрашувдан олдин "Рома" фаворит сифатида кўрилмоқда, албатта бунда римликлар мезбонлиги ҳам муҳим роль ўйнамоқда.
Бироқ "Ювентус"га бироз паст баҳо беришаётгандек. Жамоа ажойиб спорт формасига кириб олди ва "Рома"га бемалол қаршилик кўрсата олади.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments