Latest news

15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3

"Хатко" мутахассислари Олмалиқда бўлишди News

"Хатко" мутахассислари Олмалиқда бўлишди

Туркиянинг жаҳонга машҳур "Хатко" фирмаси мутахассислари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, АГМК футбол клуби режалаштираётган лойиҳалар билан танишди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати АГМК футбол клубига қароргоҳ (база) ҳамда болалар-ўсмирлар футбол академияси барпо этиш учун лойиҳалаштириш ишларини бошлаб юборган. Ушбу гигант лойиҳа билан танишиш учун Олмалиқ шаҳрига Ўзбекистон футбол ассоциациясида вице-президент лавозимида иш бошлаган Одил Аҳмедов таклиф этилган эди. Ҳозирги кунда клуб қароргоҳи ва футбол академияси бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.

Клуб қароргоҳи ва футбол академияси барпо этиладиган "Металлург" стадиони худудидаги футбол майдонида бугунги кунда АГМКнинг U-21 ҳамда аёллар жамоалари уй учрашувларини ўтказади. База ва академиядаги бунёдкорлик ишлари бошланиб кетгач эса U-21 ва аёллар жамоалари уй учрашувларини ўтказадиган, ЎФА ва ЎзПФЛнинг минимал талабларига жавоб берадиган вақтинчалик майдонга эҳтиёж сезила бошлайди.

Шу муносабат билан АГМК футбол клубининг асосий жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган ОКМК спорт мажмуаси стадиони худудида янги, замонавий ақлли (smart) футбол майдони барпо этиш режалаштирилган.

Шу мақсадда, Олмалиқ шаҳрига Туркиянинг "Хатко" компанияси мутахассислари таклиф этилди. Шуни айтиш керакки, Гушан Хатко бошчилигидаги делегация Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Туркиялик мутахассислар ОКМК спорт мажмуаси худудида барпо этиш режалаштирилаётган замонавий, ақлли (smart) майдон, шунингдек, клуб қароргоҳи ва академия қурилиши кўзда тутилган худудда режалаштирилаётган учта стандарт ва иккита кичикрок ўлчамдаги майдон бўйича лойиҳа ишлари билан танишишди. Қолаверса, ОКМК спорт мажмуасининг асосий стадиони майсаларини ҳам кўздан кечиришиб, ўз таклифларини беришди.

Қайд этиш керакки, ОКМК спорт мажмуаси майдонида бундан 9 йил илгари барпо этилган бўлиб, ҳозиргача Ўзбекистондаги ягона гибрид (табиий ва суъний қопламали майдон аралашмаси) майдон ҳисобланади. "Хатко" компанияси айнан гибрид майдонлар барпо этиш бўйича жаҳондаги энг нуфузли бренд ҳисобланади.

Турк мутахассислари янги майдонлар барпо этиш ва ОКМК спорт мажмуаси асосий майдонини қайта реконструкция қилиш бўйича ўз таклифларини беришди.

Шуни қайд этиш керакки, АГМК футбол клуби шу кунларда майдон чими билан шуғулланувчи компаниялар, фирмалар ва ушбу соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр алмашмоқда. Якунда очиқ тендер ўтказилиниб, АГМК футбол клуби учун сифат, нарҳ ва вақт жиҳатдан энг мақбул таклиф билан чиққан тараф билан ўрнатилган тартибда келишувга эришилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика