Харри Кейн: "Бавария"да совринлар ютишни истайман. ЕЧЛ ғолиблиги учун келдим"
13 aug 2023 18:46
News
Харри Кейн: "Бавария"да совринлар ютишни истайман. ЕЧЛ ғолиблиги учун келдим"
Ҳужумчи Харри Кейн "Бавария" билан ЕЧЛни ютиш ниятида эканлигини айтди.
"Фаолиятимни фақатгина Англияда ўтказганман. Янги лигага, янги рақибларга ўрганиш керак. Бундеслигада кучли жамоалар жуда кўп. Барча мухлислар "Бавария"нинг чемпионлигини кутишади. Бироқ йилдан йилга рақиблар ҳам кучайиб бормоқда, буни биз "Лейпциг"га қарши ўйинда кўрдик.
Албатта, трансфер қарорига келиш жуда қийин бўлди. "Тоттенхэм"да 19 йилни ўтказдим, бу клуб юрагимнинг бир қисми бўлиб улгурган. Лекин кетиш вақти етиб келганини тушундим. Совринлар ютишни истайман. "Бавария" мен билан алоқага чиққанида, у ерга кетиш кераклигини тушундим.
Олдинда катта йўл борю Бироқ факт шундаки, ЕЧЛнинг финали "Уэмбли"да бўлади. Бу ерга ЕЧЛ ғолиблиги учун келдим. Асосий мақсадим - ЕЧЛда ғолиб бўлиш", - деди Кейн.
Link :
Source : Bayern & Germany
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments