Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Ханс-Йоахим Ватцке билан интервью News

Ханс-Йоахим Ватцке билан интервью

Якунланган трансфер ойнаси Дортмунднинг “Боруссия” клуби тарихида энг фаол кечган даврга айланди. 4 футболчини сотиб юборган жамоа 8 нафар янги ўйинчи билан шартнома имзолади.

“Der Westen” нашри мухбири билан суҳбатда ижрочи директор Ханс-Йоахим Ватцке трансферлар ва клуб ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Гётце, Ройс ва Шюррле билан “Боруссия” охирги йиллардаги энг яхши таркибга эгами?

- Бизда катта танловга эга юқори савияли ижрочилар мавжуд. Олдин бизда бундай таркиб бўлмаганига қўшиламан. Ўйлашимча, шу жамоа билан катта ғалабаларга эришамиз. Лекин жорий ёзда уч нафар асосий футболчимизни йўқотиб, ўрнига ёшларни жалб этдик. Улар орасида энг каттаси 25 ёшда. Мураббий кетганларни алмаштириб, қолган футболчилардан жамоа шакллантириши лозим. У бу вазифани уддалаши керак. Бунга вақт зарурлигини биламиз. Шу сабабли ўйинимизда пасайиш бўлган тақдирда ҳайрон бўлмаслигимиз даркор.

- Шюррленинг трансферини тушунмаганларга нима дейишни хоҳлардингиз?

- Улар буни бир йилдан кейин тушуниб олишади.

- У икки мавсумни ишончсиз ўтказди, аммо клуб Шюррле учун 30 миллион евро тўлади.

- Ҳозир исталган футболчи қиммат туради. Уни харид қилишда бошқа трансферларда қилган ишимизни амалга оширдик: унинг охирги икки мавсуми эмас, балки келажакда ўсиш имкониятини баҳоладик. 25-26 ёшга етмаган ҳар бир футболчини шундай баҳолаймиз. Андре Шюррле клуб етакчисига айланиши мумкин бўлган иқтидор соҳиби саналади.

- Бироқ уни камроқ пулга сотиб олса бўларди.

- Бу трансферни Марио Гётценинг ўтиши билан бирга кўриб чиқамиз. Улар бир-бирини жуда ажойиб тўлдиради. Ҳар иккисини олишга дарҳол қарор қилдик. Марио рақиб ҳимояда зич ўйнаётганда ажойиб ўйнайди. Андре эса юқори тезлик соҳиби. Фақат трансферларни амалга ошириш имкони борлигини билмасдик. Хуммельс, Гюндоган ва Мхитаряннинг трансферларидан 100 миллион евро ишладик. Уларнинг яна бир йилдан шартномаси қолганди. Бу шунчаки ақлсизлик. Марио ва Андрени Бартранинг трансфери сабабли олиб келдик. Хуммельснинг ўрнига Бартрани кам суммага сотиб олдик.

- Мураббий Томас Тухель Шюррлени “Боруссия”га ўтишга кўндирдими?

- Томас Тухель унга тўлиқ ишонади. Мураббийдан кўмак олганда футболчи қандай очилишини кузатганман. Ажойиб мисол - Раффаэль. Фавр қўл остида у турли клубларда ўйнади ва барчасида етакчига айланди. Тухель “Майнц”да Шюррле билан ишлаган. Леверкузенда у ўзини жуда яхши кўрсатди. “Челси”да эса бундай бўлмади. Шунга қарамай, Андре голлар уриш ва тўп оширишда давом этди. Унинг клубимиздаги ишлари яхши бўлишига ишонаман. Швейцариядаги йиғин чоғида уни яқиндан билдим. Юқори савияли футболчи эканини тушундим. У бизга мос келади.

- Шюррленинг олиб келиниши Тухелнинг ёқимтойи саналган Мхитаряннинг сотиб юборилишидан кейин ён берганингиз туфайлими?

- Мураббий Генрихнинг қолинишини истарди, албатта. Бироқ ҳаммаси нарсани “Боруссия”нинг ўзи ҳал қилмайди. Биз унинг қолишига ишонгандик.

- Қаердан бундай ишончга эга бўлгансиз?

- У билан музокаралар туфайли. Генрих ёмон йигит эмас. Ва у бизни алдади деб ҳам бўлмайди. Суҳбатимиздан унинг Дортмундда қолишни исташи келиб чиқарди. Кўпчилик бунда унинг агентини айблади. Мино Райола сал ғалати, лекин у ҳамиша мижозининг хоҳишини инобатга олади. Ўйинчи эса “Юнайтед”да ўйнашни истади. Бошқа томондан Генрих учун ўзимиз ўйламаган суммага эга бўлдик. 25 миллион еврони маъқул нарх деб ҳисоблагандим. Кейинроқ Мхитарян учун ажойиб таклиф олдик ва бизда танлов имкони қолмаганди.

- Мхитаряндан хафамисиз?

- Ундан Германия Кубоги финалида “Бавария”га қарши учрашувда пенальти тепмаганида хафа бўлганман. Жамоа етакчилари ҳар нарсада биринчи бўлишлари лозим. Бироқ унинг кетганидан хафа эмасман.

- Нега?

- Клубдан кетган футболчилар Европанинг энг яхши беш жамоаларидан бирини танлашди. Лекин яна минглаб бошқа клублар ва уларнинг ўйинчилари бор. Улар билан шартнома тузишимиз мумкин. Михаэль Цорк ҳамда унинг жамоаси ўйинчиларни излаб топишда профессионаллар ва улар ҳали ривожланишда охирги қадамни ташлашмади. Ҳамиша барчани ортда қолдиряпмиз. Мисол учун, Рафаэль Геррейро. Европа чемпионатидан сўнг уни ололмасдик. У билан Франция чемпионатида бирор ўйинда майдонга тушмаган пайтда алоқага чиққандик. Усмон Дембеле ҳақида ҳам шундай дея оламан. У ўз устида кўп ишлаши керак, бироқ у билан келишиб бўлганимизда Францияда Дембеле тўғрисида ҳеч ким билмасди. Агар унга уч ой кейин мурожаат қилганимизда ҳеч нарса билан қолардик. “Бавария” ва “Нюрнберг”нинг иккинчи жамоаларидан 4 миллион евро эвазига жалб этилган Хуммельс ва Гюндоганни сотдик. Бу рўйхатга Левандовски, Кагавава Бендерни киритса бўлади. Яна Юлиан Вайглни унутманг. Уни бир йил аввал олиб келдик. Ҳозир Юлиан Европадаги энг яхши футболчилардан бири саналади. Ўзимиздан фахрланишимиз мумкин.

- Ушбу ёзда кўп меҳнат қилишингизга тўғри келди.

- Ҳеч қачон бизда бунчалик иш кўп бўлмаганди. Ўзимда ҳаммасини синаб кўрдим. Узоқ вақтдан бери илк бор 14 кунлик таътил олиб, Италияга жўнаб кетгандим. Аммо 4-кун рафиқам уйга қайтишимиз зарурлиги, мени у ерда кўрмаётганини таъкидлади. Кун бўйи иш билан банд бўлиб, телефонда суҳбатлашиб, ёмон кайфиятда эдим. Таътилим 4 кунга чўзилди. Михаэль Цорк ҳам шундай ҳолатда бўлди. Қисқа вақт оралиғида кўп ишга улгуришимиз лозим эди. Шу йилнинг ўзида уч йиллик ишни амалга оширдик. Яна биз якунланган трансферлар ойнасига тайёр эмасдик.

- Томас Тухель “Боруссия”нинг йўлини таваккалга асосланган, сиз эса мақсадли деб атадингиз. Нима учун?

- Томас Тухель ўша пайтда “таваккал” сўзининг бунчалик портлаш билан қабул қилинишини билмаганди. Шу сабабли икки кундан кейин бунга аниқлик киритдим. Ўртамизда муаммо йўқ. Унга барчасини изга тушириш учун вақт кераклигини айтмоқчи эди. У тўлиқ ҳақ. Бироқ йўлимиз таваккал эмас. Қолиш учун курашаётган пайтни шундай аташ мумкин.

- Тухелнинг асосий вазифаси таркибдаги рақобатни камайтириш, шундай эмасми?

- Бизда ўйинчилар кўп. Талаб қилинганидан 2-3 нафар ортиқ. 12 йилдан бери ишлаётган бўлсам, шундан 10 йилида футболчилар камлигини эшитганман. Энди эса таркибимиз кенг. Катта рақобат муаммо бўлмаслиги ҳақида менга савол беришмоқда. “Боруссия”да барчаси Европанинг бошқа топ-клублари даражасида бўлиши даркор: жамоа етакчиси ҳам ўйнашига 100 фоиз ишонч ҳосил қилиши керак эмас.

- Трансферлар ойнасидан кейин фикрингиз ўзгардими?

- Трансфер бозоори ҳар куни ақлсиз кўриниш олиб бормоқда. Кимдир ақлга сиғмайдиган сумма билан ишлашни истамаса, унинг ўрни футболда эмас. ТВ билан янги шартнома туфайли Англиядан пуллар бозорга таъсир қилмоқда. Бундан арз қилишимиз керак эмас, чунки Германияда телевидениега 12-14 миллион обуначи йўқ. Англия бу тарафлама биздан устун. Пулнинг кўплиги янги хўжайинларни сармоя тикишга чорламоқда. Бу бозорнинг ўсишини таъминлайди. Тезлик билан бундан фойдаланиш даркор.

- Қандай қилиб?

- Ғоя бўйича немис клублари инглиз жамоаларини ортда қолдиради. Танлаган йўлимиздан ривожланишда давом этишимиз лозим. Эртами-кеч бу ишқибозлар сонининг ошишига олиб келади. Чипталар бўйича бундан ўса олмаймиз. Кейинги йил чипта нархлари қадрсизланишни инобатга олган ҳолда кўтарилади. Мухлислар бир нарсани тушунишлари керак: Еврокубокларда муваффақиятга эришишни хоҳласак, шахсий қобиғимиздан чиқишимиз даркор. Германияда чипталар нархи барқарор қолиши зарур. “Боруссия”да шундай бўлади. Англияда эса бошқачароқ. У ерда ҳамма нарсадан фойда олишга интилишади. Трибуналарда ўйинни кўриш учун исталган суммани беришга қодир банк хўжайинлари ўтиради. Ливерпулда оддий ишчи синфи қайтиб стадионга ташриф буюрмайди. Германияда вазият ўзгача. Бир кун Англияда нотўғри йўл танлашганини тушуниб етишади. АПЛ клублари келиб чиқишидан узоқлашиб кетишди. Бироқ миллий соврин учун кескин кураш кечиши ҳал қилувчи жиҳат саналади.

- Бироқ Еврокубокларда инглизлар муваффақиятга эриша олишмаяпти.

- УЕФА коэффицентлари алдамайди. “Боруссия” унда 8-поғонада ва Бундеслигадан иккинчи жамоа саналади. Энг яхши ҳомийлар дастлабки ўн клублар билан шартнома имзолашади. Хорижий ҳомийлар билан суҳбатлашганингда улар УЕФА рейтингига қарашади, Бундеслига жадвалига эмас. Биз “Юнайтед”, “Сити” ва “Ливерпуль”ни бу жадвалда қувиб ўтсак, бу музокаралар чоғида ҳал қилувчи нарсага айланади.

- “Боруссия” яна нималарда ўсиши лозим?

- Халқаро трансляцияларда. “Бавария” ёзда Осиё ва АҚШга борганда стадионларда нима рўй берганини эслайман. Яна ҳомийларни жалб қилишда ишлашимиз шарт. Келаси мавсумда пул айланмасини 400 миллион еврога етказига интиламиз. Фақат буни мухлислар ҳисобига амалга оширмаслик керак.

Мавсумда 55 минг абонемент сотамиз. Қолган клубларда бу 30 мингдан ортмайди. Германия Суперкубоги ўтган куни кунлик айланмамиз рекорд 400 минг еврога тенг бўлди, чунки унгача 15 минг абонент сотгандик холос. Қолган чипталар кассаларда сотилди. Лекин бундай даромаддан воз кечамиз. Чунки бизда Бундеслигада 18-ўринда юрган пайтимизда ҳам бирга бўладиган энг содиқ ишқибозлар бор. Бу бизнинг маданиятимиз ва ундан воз кечолмаймиз.

- Румменигге яқинда Бундеслигада топ-ўйинчилар жуда кўп ўйин ўтказаётгани ва Германия терма жамоасида ҳомийлар тадбирларига кўп вақт сарфлашаётганини таъкидлади. Уни бу масалада қўллайсизми?

- Тўлиқ! Унинг фикрларига қўшиламан. Январь ёки февраль ойида футболчи Германия терма жамоаси ҳомийси рекламасида суратга тушаётгани ёқмайди. Бу иш кетмайди ва ҳолатни футбол иттифоқи билан келишиб оламиз. Ўйинчини шунчаки қўйиб юбормаслигимиз ҳам мумкин. Чунки уларнинг ҳуқуқи клубга тегишли. Ҳеч кимга тазйиқ ўтказишни хоҳламаймиз. Бизда бу ҳолатда ҳаракат қилиш учун имконият мавжуд. Тушунаман, футбол иттифоқи кўпроқ ҳомийларни жалб этиши даркор, аммо турнирга 4-5 ой қолганда эмас. Барча клубларнинг иттифоқ билан муносабатани кўриб чиқишимиз керак.

- Балки, бу ҳомийларнинг муаммосидир?

- Албатта. Ҳомийлар клубларга, клуб эса футболчиларга пуллар тўлайди. Германия футбол иттифоқи эса ўйинчилардан ўзи пул ишлаши учун фойдаланади. Бундай бўлмаслиги лозим. Ҳеч ким пулларни бўлишиш ҳақида гапирмаяпти, чунки бунинг фойдаси йўқ. Позицияни аниқлаб олиш керак. Бу қандай ривожланишини кузатамиз.

- “Шальке” спорт менежери КристианХайдел билан муносабатингиз қандай?

- Ўйлашимча, у “Шальке”нинг 3-ўринга қайтишига ёрдам беради. 10 йил аввал “Шальке” “Боруссия”ни барча жабҳада ортда қолдирарди. Улар ғалабаларга эришишди, бюджети бизникидан кўп эди. Ҳозир ҳаммаси ўзгарди. Кристиан ҳар бир сўзи олтинга тенг катта клубда пайдо бўлди ва унга катта босим тушади. Лекин унда клуб билан муваффақиятга эришиш учун барча нарса бор. Дербидан кейин у билан суҳбатлашиб оламиз деб ўйлайман.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика