Latest news

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  20 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов таклифига кўра Тошкентга келади News

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов таклифига кўра Тошкентга келади

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра, пойтахт Тошкентга ташриф буюради.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пхёнчханда бўлиб турган Аҳмаджонов ХОҚ президенти билан кўришди. Учрашув давомида томонлар янги босқичга кўтарилаётган Ўзбекистондаги олимпия ҳаракатини ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш борасида келишиб олди.

Томас Бахнинг Тошкентга ташрифидан кўзланган асосий мақсад — МОҚ ва ХОҚ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат бўлади. Бунгача Бах 2015 йил Ўзбекистонга келган бўлиб, мамлакат спорти ҳақида тасаввурга эга бўлганди.

Бироқ ўтган икки йил давомида Ўзбекистон спортида катта ўзгаришлар бошланди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат спортни тубдан ислоҳ қилиш масаласини кун тартибига қўйди. Орада Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитасида раҳбарият алмашди.


Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти этиб сайлангач, Томас Бах биринчилардан бўлиб табрик мактуби йўллаганди. Энди мартабали меҳмонда янги босқичга чиқаётган Ўзбекистон спорти борасидаги тасаввурларни янада бойитиш учун амалий имконият бўлади.

МОҚ фаолияти ҳам ЎФА сингари замонавий талаблар асосида ташкил этилади. Айни вақтда футбол мутахассислари, ҳакамлари ва мураббийлари Испания, Англия, Япония, Жанубий Корея, Қатар каби ривожланган мамлакатларда иш тажрибасини ўрганаётган бўлса, келгусида қолган спорт турлари мутахассисларининг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида, улар ҳам иш ўрганиш учун ривожланган хориж мамлакатларига юборилади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика