«Халл» мухлислари майдонга теннис тўпларини улоқтиришди... ФОТО
24 feb 2018 12:18
News
«Халл» мухлислари майдонга теннис тўпларини улоқтиришди... ФОТО
Англия Чемпионшипи 34-туридан ўрин олган «Халл» — «Шеффилд Юнайтед» (1:0) учрашуви майдонда бегона буюмлар отилгани боис бир неча дақиқага тўхтаб қолди.
Майдон эгалари мухлислари жамоанинг бу мавсумдаги қониқарсиз натижалари туфайли майдонга юзлаб теннис тўпларини улоқтиришди. Ўйиндан олдин «Халл» мусобақа жадвалида 24та жамоа орасида 21-ўринда эди. Ушбу ғалабадан кейин «йўлбарслар» 20-ўринга чиқишди.
Бу акция «Халл» хўжайинларига ҳам қаратилганди. Учрашувдан олдин мухлислар стадион ташқарисида раҳбариятга норозилигини билдиришди, ўйин пайтида эса хуштакбозлик ва турли баннерлар орқали ўз фикрларини билдиришди.





Link :
Source : Express.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments