Хакими "Барселона"га ўтиши мумкин News

Хакими "Барселона"га ўтиши мумкин

Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Хакими ушбу ёзда ПСЖдан кетиши мумкин.

"Барселона" 23 ёшли марокашлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хакимининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Хакими ўтган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассист қайд этди.

Футболчи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Мадрид клуби сафида профессионал даражада 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика