Latest news

15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5

Хаким Фузайлов: “Бугун илк бор барча режаларимиз ўзини оқлаган ўйин бўлди” News

Хаким Фузайлов: “Бугун илк бор барча режаларимиз ўзини оқлаган ўйин бўлди”

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Арал” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга рахмат айтаман, бугун улар барча кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Натижадан ва ўйинимиздан қониқдим. Яхши дерби бўлди. Бугун илк бор барча режаларимиз иш берган ўйин гувоҳига айландик. Жамоа пойдеворини тўғри қўйиш жорий мавсумдаги асосий мақсадларимиздан бири. Чемпионатни муносиб тугатиш ва жамоа пойдеворини мустаҳкам шакллантириб олишимиз керак. Олдинда бунга етарлича фурсатимиз бор. Клуб раҳбарияти ва жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- “Хоразм” жамоаси мунтазам бир хил темпда ўйнай олмаётганига сабаб нимада?

- Дисквалификация ва жароҳатлар. Доим бир хил таркиб билан ўйнай олмаяпмиз. Яна турлича сабаблар бор. Масалан тайёргарлик учун яхши майдон етишмаяпти. Марказий стадионда машғулот ўтказишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика