Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди
28 nov 2020 22:49
News
Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди
Дастлаб, мутасаддилар барчаси жойидалиги, хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилишди. Бироқ, "Daily Mail" нашри клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар хакерлар қўлига ўтгани, улар махфий маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берди.
Айтишларича, кибержиноятчилар "Манчестер Юнайтед"дан катта маблағ талаб қилмоқда. Агар "қизил иблислар" хакерлар талабини қондирган бўлса, АҚШнинг янги қонунларини бузган ҳисобланади ва 20 млн долларгача (15 млн фунт) жаримага тортилиши мумкин. МЮ Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олингани туфайли, Америка қонунларига бўйсунади.
Америка Қўшма Штатларининг чет эл активларини назорат қилиш идораси жиноятчилар талабини бажаришни шундай баҳолайди: уларнинг бойлигини ошириш ва навбатдаги хакерлик ҳужумларини бошлашга ундаш.
Шунингдек, Британия ахборот бюроси (ICO) мухлисларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш талабларининг бузилганини аниқласа, "Манчестер Юнайтед"ни 18 млн фунт миқдорида жаримага тортади.
ICO ўтган ойда мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмаганлиги учун "British Airways" авиакомпаниясини 20 млн ва "Marriott International" меҳмонхоналар тармоғини 18,4 млн фунт миқдорида жаримага тортган эди.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments