Latest news

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  9 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  6 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Хайрулла Каримов: "Воҳид Шодиев гол урганида қаҳрамон бўларди" News

Хайрулла Каримов: "Воҳид Шодиев гол урганида қаҳрамон бўларди"

"Ал Фатҳ" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Хайрулла Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Биз учун ушбу баҳс жуда муҳим эди. Асосий мақсадимиз қарши ҳужумлардан фойдаланиш эди. Катта танаффусдан сўнг илк расмий ўйин бўлгани учун таваккал қилмадик. "Ал Фатҳ" айнан биз кутганимиздек ўйнади. Симоненко билан бир-биримизни яримта сўздан тушунаяпмиз. У жамоамизга тезда мослашиб кетди. Воҳид Шодиев гол урганида қаҳрамон бўларди. Бу гуруҳда кураш жуда қизғин кечади. Қатарда бўлиб ўтган ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилгани фикримни исботлаб турибди", - деб гап бошлади Хайрулла Каримов.

- Иккинчи бўлимда мажбурий равишда алмаштирилдингиз...
- Ҳа, тўқнашувлардан бирида оёғимда оғриқ сеза бошладим. Жуда қийналдим. Шифокорлар ёрдамидан сўнг оғриқ қолгандек бўлди. Аммо бу ҳолат вақтинча экани маълум бўлди. Шу боис ўрнимга бошқа футболчи тушишини сўрадим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика