Latest news

12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  0 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  18 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2 01:39Расман: Александр Исак - "Ливерпуль" футболчиси! Трансфер рекорди янгиланди  12 01:27"Арсенал" ҳимоячиси "Порту"га ўтди  0

Войнески: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман" News

Войнески: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида 

- Биринчи бўлим икки қисмдан иборат бўлди. Учрашувни яхши бошладик, бироқ кейинчалик шогирдларимда бироз чарчоқ юзага келди. Бекободга Тошкентдан келиб футбол ўйнаш исталган жамоага осон эмас, биз икки ярим соат йўл босдик. Иккинчи таймда эса, қандай футбол ўнаш керак бўлса, шундай йўл тутдик. Футболчилар талаб қилинган вазифаларни бажаришди. Иккинчи бўлим жуда яхши ўтди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Чемпионлар лигасидан сўнг бироз оғир даврни бошдан кечирдик. Турнирдаги ўйинлар қисқа муддат оралиғида ўтказилди, бунинг натижасида жуда кўп энергия йўқотдик. Шундан сўнг миллий чемпионатда юқори суръатга тушиб олишимиз қийин бўлди. Жамоада потенциал юқори, иккинчи даврада анча кучаямиз. Ўзимиз қандай ўйнашни хоҳласак, бу борада машғулотларда ишлаймиз. Ўйлашимча, иккинчи давра биз учун яхши руҳда ўтади. 

- Ҳимоя марказига Ҳамробековнинг жойлаштирилиши Ларин ва Хаджиевнинг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа сабаби борми?

- Бу қарор қониқиш-қониқмаслик натижасида эмас. Ўйинчиларнинг ҳолати доимо таҳлил қиламиз. Шу сабаб, қолаверса, турли позицияларда тўп тепа олишини билмаганимиз учун Ҳамробековни ҳимоя марказига жойлаштирдик. У ўйин жараёнини яхши назорат қила олади.

- Ўйинни ташкиллаштириш Черанга асосланган. Ҳужумчининг 35 ёшга яқинлашаётганини ҳисобга олган ҳолда, услубни ўзгартириш режалаштирилмаяптими?

- Черан "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири, қолаверса, у жамоада узоқ вақтдан бери тўп тепади. Ўйлашимча, ҳужумчи яна 1-2 йил давомида юқори савияда ўйнай олади. Унга ўринбосар сифатида бошқа футболчиларни тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз, масалан, Холматовни ушбу позицияда синаб кўряпмиз. Агар у етарлича тажриба тўплай олса, бу нуқтада кучли футболчига айланади. Бугунги ғалабани мухлисларга ҳам бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Улар бизнинг қўшимча ўйинчимиз, ўтган баҳсда уларни ранжитдик, шу сабабли, бугунги муваффақият тўлиқ уларники деб айта оламан.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика