Latest news

16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  19 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8

Воҳид Холбоев: "Муаммолар устига муаммолар" News

Воҳид Холбоев: "Муаммолар устига муаммолар"

Ўзбекистон Про-лигаси 12-тури доирасида "Нурафшон" - "Хотира-79" (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин, оғир ўйин бўлди. Биз муаммолар қаршисида қолиб кетдик. Ўтган ўйинда Элбек Равшановнинг қизил карточка олгани бугун билинди. Бир неча етакчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. "Лабса" билан сафардаги баҳсда Фарруҳ Шотурсунов майдондан четлатилганди. Унинг хизматидан 3 баҳсдан буён фойдалана олмаяпмиз. У кейинги турдан яна майдонга қайтади.

Битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Олдин ҳам айтганимдек захирамиз тор. 15 июндан эътиборан трансферлар ойнаси очилади ва таркибга 2-3 нафар тажрибали футболчиларни қўшиб оламан деб ният қилганман. Таркибга аҳамият берсак, Руслан Вагаповнинг бир ўзи, шундай ёшга кирган бўлса-да, икки бўлим мобайнида ёшлар билан тенгма-тенг югурмоқда. Мурод Ражабовга умуман дам берилмаяпти. Футболчиларга берилган юклама меъёридан ошиб кетган. Энди шундай қиламизки, айрим футболчиларга бемалол дам бериб, унинг ўрнига олиб келинганлар билан хотиржам ўйинни ўтказа оламиз.

Муаммолар устига муаммолар. Чап қанот ҳимоячимиз жароҳат олди. Унинг ўрнини ким босиши борасида қаттиқ ўйланяпман. Кейинги баҳсда етакчилардан бири "Ёзёвон" жамоасига қарши сафарда баҳс олиб борамиз. Умид қиламанки, унинг ўзи учрашувгача сафга қайтади.

Ҳа, Орифхўжа Абдуҳолиқовнинг ўйинларида бироз пасайиш бор. Бироқ ҳужумчи ҳар доим ҳам голлар киритиши учун мукаммал позицияда бўлиши керак. Машғулотларда унга ҳар доим қандай жойларда бўлиш кераклигини фишкалар қўйиб, яхши даражада тушунтиришга ҳаракат қиламан. Яқинда биз шифокорлар терма жамоаси билан назорат учрашувини у кўтаринки кайфиятда ўтказиб, иккита гол киритганди. Аммо, бизда боши ёки оёғига тўпни аниқ ташлаб берадиган футболчилар йўқ. Шу борада ҳам кўп ишлаш керак.

"Хотира-79" ҳам яхши жамоа экан. Сафардаги учрашувда 10 киши бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўртада катта танаффус бўлгани учун баҳсга яхшигина тайёрланиб олдик. Натижа ёмон эмас, ғалаба қозондик. Йигитларга раҳмат айтаман", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика