"Водий футболи". "Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ВИДЕО
02 aug 2015 11:07
News
"Водий футболи". "Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ВИДЕО
Қуйида ушбу тадбирнинг видеошарҳини томоша қилинг. Сайтимизнинг видео бўлими орқали томоша қилиш мумкин.
"Навбаҳор": Шамситдиновга рухсат берилди
Мавсум арафасида олимпия терма жамоаси сафида қилган хатти-ҳаракати учун ҳимоячимиз Тоҳир Шамситдинов бир йил давомида футбол ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Футболчи қилган ишидан пушаймон бўлиб, тушкун ҳолатга тушиб қолганди. Қолаверса, Тоҳирни йўқлигида жамоамиз ҳимояси ҳам кучсизланиб қолганди. Айнан шу сабабли клубимиз ҳимоячини авф этишни сўраб Ўзбекистон Футбол Федерациясига мурожаат қилганди. Шу билан биргаликда Шамситдинов йўл қўйган хатоси учун узр сўраб, кечиришларини сўраганди. Вазиятни ўрганиб чиққан ЎФФ якунда Шамситдинов фойдасига қарор қабул қилди. Демак, Тоҳир иккинчи даврада жамоамиз сафида майдонга тушадиган бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Федерациямиз президенти Мираброр Усмоновга клубимиз ва минглаб наманганлик мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
"Андижон": Бугун "Насаф"га қарши ўйнаймиз
Бугун олий лиганинг 16-тури доирасида "Андижон" клуби ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.
Илк даврада Қаршидаги баҳсда тўртта гол урилган. Артур Геворкян дублга эришган, Олександр Коблаш меҳмонлар дарвозасига битта тўп киритган. Бунга Рустам Аъзамов бир бор жавоб берган эди – 3:1.
Бугунги учрашув 18:30да "Соғлом Авлод" стадионида бошланади.
"Нефтчи": Ғузорда "Шўртан" билан ўйнаймиз
Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Шўртан" меҳмони бўлади.
Ғузорда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 5тасида “Шўртан” ғалаба қозонган. Иккита баҳсда “Нефтчи” сафарда дурангга эришган ва икки марта ғолиб бўлган.
Ўйин соат 18:30да бошланади.
Comments