Latest news

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Водий футболи: "Навбаҳор"да 4та дисквалификация News

Водий футболи: "Навбаҳор"да 4та дисквалификация

25 ва 26 сентябрь кунлари олий лигада 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

"Навбаҳор": "Насаф"га қарши 4 нафар футболчимиз ўйнай олмайди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 23-турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. Ушбу ўйинда "лочинлар" сафида бир йўла тўрт нафар футболчи дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

Алишер Саматов, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов ва Дилшод Жабборовнинг сариқ карточкалари тўрттага етгани боис улар Қаршига боришмайди.

22-турни ўтказиб юборган Бобур Акбаров эса "Насаф" билан учрашувда майдонга туша олади.


"Нефтчи": Дилёрбек Эрматов "Динамо"га қарши ўйнамайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни сафарда "Динамо" билан ўтказади. Ушбу учрашувда водий клуби сафида жамоанинг асосий ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етди.

Аксинча ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлган Аббос Махсталиев Самарқанддаги ўйинда жамоага ёрдам бера олади.


"Қўқон-1912": "Қизилқум" билан ўйинда Дониёр Усмонов қатнаша олмайди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" 23-турни ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади. Бу ўйинда водий клуби ҳужумчиси Дониёр Усмонов сариқ карточкалари тўрттага етгани боис иштирок эта олмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика