Latest news

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  5 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  7 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

"Водий футболи": Бугун тўртта жамоа 23-тур ўйинини ўтказади News

"Водий футболи": Бугун тўртта жамоа 23-тур ўйинини ўтказади

Бугун водийнинг тўртта клуби 23-тур ўйинларини ўтказди.

"Андижон": Ёшларимиздан кетма-кет иккинчи ғалаба

Кеча ёшлар лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўз майдонида “Локомотив” ўринбосарларини қабул қилган “Андижон” ёшлар жамоаси кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади. Ўтган турда ёшларимиз Ғузордан ғалаба билан қайтишганди. Бу турда ёш темирйўлчилар доғда қолдирилди. Шоҳсултон Парпиев ва Фарруҳ Мирзаевнинг голларига рақиблар бир бор жавоб бера олишди холос.

Бугун асосий таркиблар ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:30да бошланади.


"Навбаҳор": Эрматов учун "Навбаҳор" иштирокидаги бешинчи ўйин

Бугун Ўзбекистон чемпионати 23- тури доирасида "Навбаҳор" меҳмонда "Насаф"га қарши ўйин ўтказади. "Лочинлар" ва "аждарлар" ўртасидаги беллашувни Равшан Эрматов бошқариб боришидан хабарингиз бор.

Мазкур ўйин тошкентлик рефери учун жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги бешинчи учрашув бўлади ("Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:0 (3-тур); "Андижон" - "Навбаҳор" 3:2 (9-тур), "Локомотив" - "Навбаҳор" 5:1 (15-тур); "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:0 (18-тур). Эътиборлиси, Эрматов бу йил шу пайтгача "Насаф"нинг ҳам олий лига доирасидаги тўртта аввалги ўйинларида ишлаган ("Нефтчи" - "Насаф" 0:1 (10-тур); "Пахтакор" - "Насаф" 3:1 (14-тур); "Насаф" - "Олмалиқ" 2:0 (17-тур), "Қизилқум" - "Насаф" 1:2 (20-тур). Кўриб турганингиздек Равшан Эрматов бошқарган ўйинларнинг тўрттасида "Навбаҳор" фақатгина бир бор ғалаба қозониб, қолган барчасида рақибига имкониятни бой берган. "Насаф" эса аксинча, бир ўйинда мағлуб бўлиб, учта учрашувда қўли баланд келган. Таъкидлаш лозимки, ҳакамлар орасида ушбу мавсум энг кўп (21 ўйин) беллашувларга тайинланган ҳам айнан Равшан Эрматов ҳисобланади. Шунинг учун пенальти белгилаш (6 бор) ва футболчиларга қизил карточка кўрсатиш (5 бор) бўйича у биринчи ўринда бормоқда. Шунингдек Эрматов бош ҳакамлар орасида энг юқори баллга лойиқ кўриладиган арбитр саналади. Унга ўртача ҳар бир ўйинда қўиладиган баҳо 9,12.


"Қўқон-1912": Ёшларимиз йирик ҳисобда зафар қучишди

Ёшлар лигасининг 23-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда Ойбек Рустамов ва Маъруф Зокиржонов гол уришган бўлса танаффусдан сўнг Иқбол Маликжонов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Жамоа ўз очколари сонини 33тага етказиб олиб 7-ўринга чиқиб олди. Асосий таркиблар ўртасидаги учрашув соат 16:30да бошланади.


"Нефтчи": Ёшларимиз "Динамо"га ютқазишди

Кеча "Нефтчи" ёшлари Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 27 очкога эга бўлган "Нефтчи" мусоабқа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Бугун "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳс соат 16:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика